Ходимга иш ҳақини хатолик билан ортиқча тўлаш

preview

Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси томонларнинг келишувига биноан бекор қилинди. Кейинчалик, ҳисобдаги хатолик натижасида ходимга тўланиши керак бўлганидан ортиқча иш ҳақи ўтказилганлиги аниқланди. У ортиқча тўланган суммани қайтаришга рад жавобини берди ва иш берувчи ушбу суммани ундириш тўғрисидаги даъво билан фуқаролик судига мурожаат қилди.

 

Даъвогарнинг позицияси

Ходимга хатолик туфайли ортиқча тўлаб берилди. Ортиқча тўланган ҳақ ходимдан иш берувчи фойдасига ундирилиши лозим.

 

Жавобгарнинг позицияси

Жавобгар ўз позициясини далил билан исботламади ва гарчи, унга суднинг ўтказилиш санаси ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабар берилган бўлсада, у суд мажлисига келмади,

 

Суднинг қарори

Суд даъвогарнинг талабини қаноатлантириш ва ходимдан, унга тўланган ортиқча суммани иш берувчи фойдасига ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Суд қароринининг асоси

МК 153-моддага биноан, меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

МК 164-м. 2-қ. 3-бандида белгиланганидек, ходимнинг розилигидан қатъий назар, ҳисоб хатолари оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариш учун ушлаб қолишлар амалга оширилади. Бундай ҳолларда иш берувчи, ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмасдан уни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир.

Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим ушлаб қолиш миқдорини нотўғри ёҳуд асоссиз деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади.

Иш даврида иш берувчи ходимга ортиқча миқдорда иш ҳақи тўлаб берганлиги муносабати билан, тўланган ортиқча қисм ходимдан иш берувчи фойдасига ундирилиши лозим.

 

Эксперт шарҳи

Меҳнат ҳақининг миқдори меҳнат шартномасида белгиланади . У иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади .

Ходимга ортиқча тўланган сумма, ходим учун асоссиз равишда уни бойитиш бўлиб ҳисобланади. ФК 1023-моддага мувофиқ, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ФК 1030-моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

ФК 1030-моддада иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар товони, алиментлар ва фуқарога турмуш кечириш воситаси сифатида берилган бошқа пул маблағлари, унинг томонидан виждонсизлик қилинмаганда ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганда, улар  асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмаслиги назарда тутилган.

 

Эксперт тавсиялари

Aгар ҳисобда хатолик топилса ва ортиқча суммалар тўлаб юборилган тақдирда, иш берувчи ортиқча тўланган суммаларни бир ойлик муддатда ушлаб қолиш тўғрисида бухгалтерияга фармойиш бериши (ёки буйруқ чиқариши) лозим.

Aгар иш берувчи бир ойлик муддатни ўтказиб юборса ёки ходим ушлаб қолиш миқдорини нотўғри ёҳуд асоссиз деб ҳисобласа ёҳуд меҳнат шартномаси бекор қилингандаги якуний ҳисоб-китобнинг суммаси, ушлаб қолинадиган суммани қопламайдиган бўлса ва ходим маблағларни қайтариб беришдан бош тортадиган бўлса, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади.

 Иш берувчи, ортиқча тўланган суммаларни ходимнинг меҳнат ҳақидан кейинги ойларда ушлаб қолишга ҳақлидир. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 %идан ортиб кетмаслиги лозим .

Ўзбекистонда кадрлар бўйича ходим учун суд амалиёти-ташкилотдаги меҳнат низолари, ходимларни ҳисобга олишни бошқариш бўйича суд жараёни меҳнат низолари бўйича суд амалиёти, меҳнат низоларини суд орқали ҳал қилиш Меҳнат низоларида суд амалиёти. Судда қандай меҳнат низолари кўриб чиқилади. Бу ерда сиз судда ҳал қилинаётган кадрлар масалалари ҳақида маълумот топишингиз мумкин. Судлар ва ходимларнинг ёзувларини бошқариш ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text176431_hodimga_ish_haqini_hatolik_bilan_ortiqcha_tulash