Пригодится каждому кадровику в декабре:
Кредитни иш ҳақидан ундириш
Иш берувчи ижро варақасига асосан тўланмаган кредит бўйича ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолган. Ходим ишдан бўшади ва худди шу иш берувчи билан пудрат шартномасини тузди, унга кўра у амалда меҳнат шартномаси бўйича бажарган ишнинг ўзини бажармоқда. Ташкилот пудрат шартномаси бўйича иш ҳақидан ушлаб қолишга мажбурми?
Ҳа, пудрат шартномаси бўйича тўланган ҳаққа ижро варақасига кўра ундирув қаратилиши мумкин.
Бироқ иш берувчига ижро варақаси қарздор мазкур ташкилотнинг ходими бўлганлиги муносабати билан юборилган, демак, у ишдан бўшаган тақдирда ташкилот маъмурияти ижро варақасини давлат ижрочилари* хизматига қайтариши керак.
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидаларининг (Адлия вазирининг АВ томонидан 2009 йил 8 июлда 1980-сон билан рўйхатга олинган Буйруғига илова) 26-бандига биноан қарздорнинг янги яшаш ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ташкилот уларни кўрсатади. Шунга кўра иш берувчи ижро варақасини қайтарганда ташкилот ходим билан пудрат шартномасини тузганлигини маълум қилиши керак. Шундан сўнг, давлат ижрочиси* мазкур ташкилотга пудрат шартномаси бўйича тўланадиган ҳаққа ундирувни қаратиш мақсадида янгидан ижро варақасини жўнатиши мумкин.