Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Тарафлар келишувига кўра ишдан бўшатишда ходим фикри ўзгарса...
Иш берувчи жорий ойнинг 15-санасида ходим билан меҳнат шартномасини шу ойнинг 20-санасида бекор қилиш тўғрисида келишув имзолади. Ушбу муддатга икки кун қолганда ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш фикрини ўзгартирганлигини билдирди. Иш берувчи эса фикрини ўзгартирмади. Мазкур ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутади? Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинадими?
Мазкур ҳолатда илгари эришилган келишувдан ходимнинг бош тортиши меҳнат шартномасининг бекор бўлиш фактига таъсир қилмайди, чунки шартномани бекор қилиш учун асос сифатида МКнинг 97-моддаси 1-банди танланган. Шунга кўра, ходимнинг иш берувчи билан тузилган келишувдан бир тарафлама бош тортиши ноқонуний ва келишувни ўзгартирмайди ҳамда унинг амал қилишини тўхтатмайди. Шунинг учун иш берувчи ходим билан МКнинг 97-моддаси 1-бандига кўра меҳнат шартномасини илгари тузилган келишувга асосан бекор қилишга ҳақли.