Пригодится каждому кадровику в декабре:
Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тартиби
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил тугаши билан ишлайдиган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра болани 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун таътил беринг. 2020 йил 1 январдан ушбу таътилнинг берилиши ЯММТ да рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Болани парваришлаш таътили даврида у 2 ёшга етгунига қадар нобюджет ташкилотлари ходимга корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик нафақа тўлаб беришга мажбур. Нафақани тўлаш тартиби Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича хар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган.
2021 йил 1 сентябрдан нобюджет соҳасида ишловчи оналар учун нафақа миқдори МҲЭКМ га боғланган ва МҲЭКМ нинг 60% ни ташкил этади (аввал нафақа миқдори қатъий суммада белгиланган эди – 434 000 сўм.) га нафақа 493 200 сўмга тенг. (822 000 х 60%).
Агар ташкилотингиз бюджет ташкилоти бўлса, нафақани тўламайсиз. Уни олиш учун ходим яшаш жойи бўйича маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиши лозим .
Ишламайдиган оналарга, ва бюджет соҳасида ишловчи оналарга 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ўрнига «кам таъминланган оила» тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда кичик боласининг 3 ёшга тўлгунига қадар бола нафақаси тўлаб берилади .
Қоида тариқасида бола парвариши бўйича нафақа боланинг онасига тайинланади ва тўлаб берилади. Бироқ, у боланинг отасига, фарзандликка олганга, васийликка олган ёки туғилган, фарзандликка қабул қилинган, васийликка қабул қилинган болани
2 ёшга тўлгунга қадар парваришини ҳақиқатда амалга ошираётган бошқа қариндошларига тўланиши мумкин.
Бола парвариши учун нафақани тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатларни олинг:
- бола парвариши бўйича таътилни бериш ва бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тўғрисида ариза;
- бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Боланинг онаси ўрнига бола парвариши бўйича нафақага даъво қилувчи шахслардан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиб олинг:
- онаси йўқлиги тўғрисида – боланинг (болаларнинг) онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома;
- онанинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида – суд органлари томонидан берилган маълумотнома;
- боланинг (болаларнинг) онаси томонидан бола парвариши бўйича нафақани олиш имконияти бўлмаганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни.
Олинган ҳужжатлар асосида буйруқни расмийлаштиринг. Қоида тариқасида болани парваришлаш учун таътил бериш ва нафақани тайинлаш тўғрисида битта буйруқ расмийлаштирилади.
Болани парваришлаш учун нафақани парвариш амалга оширилаётган болалар сонидан ҳамда шахснинг меҳнат стажидан қатъий назар ҳар ой тўлаб беринг. Масалан, агар ходима эгизаклар туғса, икки болани парваришлаш учун нафақа бир фарзанд учун тайинланган миқдорда тўланади.
Нафақани тайинлашга мурожаат қилинган ойдан тўланади, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил тугайдиган кундан аввал эмас.
Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг ушбу ойдаги таътилда бўлган календар кунларига мос улушда тўланади 14.03.2002й. АВ 1113-сон р.ў. Низом 3-б 1-х.б.