Ходимнинг таътилини бошқа муддатга кўчириш

preview

Корхонада вақтинча молиявий қийинчиликлар сабабли таътилга чиқувчи ходимларга пул тўлаш тўхтатиб турилиши эълон қилинди. Иш берувчи шунга асосан ходимнинг таътилини бошқа муддатга кўчириши мумкинми?

 

Йўқ, иш берувчи бундай йўл тутишга ҳақли эмас. Қоидага кўра йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади. Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади .

Ходимга таътил бошлангунга қадар таътил учун ҳақ тўланмаган ва таътилнинг белгиланган муддатда бошланиши тўғрисида вақтида хабардор қилинмаган бўлса, МКнинг 145-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ таътил ходимнинг аризасига кўра бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Таътилни узайтириш ва кўчириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /ru/publish/doc/text177699_hodimning_tatilini_boshqa_muddatga_kuchirish