Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб этиш ҳуқуқи
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ёки вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш бўйича аризасини узрли сабаблар бўлса ва корхонада шундай имконият мавжуд бўлса, қаноатлантириш мумкин. Лекин меҳнат шартларини қуйидаги ҳолатларда ўзгартиришингиз лозим:
- агар ходим соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож бўлса. Ходимнинг илтимосини қаноатлантиришга тиббий хулоса асос бўлиб ҳисобланади. Ходимни вақтинчалик ёки номуайян муддатга ўтказинг. Агарда бундай иш учун камроқ ҳақ тўланадиган бўлса, икки ҳафта мобайнида ходимнинг олдинги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб туринг . Агар камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказиш иш билан боғлиқ меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги туфайли юзага келса, ходимга олдинги иш ҳақи билан янги ишида оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлаб беринг. Фарқни меҳнат қобилияти тиклангунига ёки ногиронлик белгилангунга қадар тўлаб беринг .
- ТМЭК тавсиясига кўра ногиронлиги бўлган ходимга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, унинг вазифасини камайтириш ва ҳоказо;
- ҳомиладор аёлларга. Уларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш кунини ёки ҳафтасини белгиланг . Тиббий хулосага мувофиқ ишлаб чиқариш/хизмат кўрсатиш нормаларини камайтиринг ёки вақтинчалик енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказинг. Ишга ўтказилган муддат мобайнида олдинги иши бўйича ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолинг . Бошқа ишга ўтказиш масаласи ҳал этилгунга қадар, ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод этинг ;
- агарда корхона бюджетданмолиялаштириладиган ҳамда 3 ёшга тўлмаган болалари бор ходималар бўлса, уларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақтини белгиланг ;
- 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга. Уларнинг олдинги ишини бажариши мумкин бўлмаган ҳолатларда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказинг. Боласи 2 ёшга тўлгунига қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини сақланг;
- 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларга, шу жумладан оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахсларга (тиббий хулосага мувофиқ) уларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки ишлаб берилган вақтига пропорционал тўланадиган тўлиқсиз иш ҳафтасини белгиланг ;
- ишни олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиш билан олиб бораётган шахсларга. Улар учун диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги 10 ўқув ойи давомида ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда иш вақтини қисқартиринг. 6 кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ишдан озод этинг, иш ҳафтаси 5 кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади ;
- жамоа шартномасида, бошқа локал ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида белгиланган асослар мавжуд бўлганда .
Агарда ходим меҳнат шартларини ўзгартириш бўйича ёзма ариза берган бўлса , сабабларини кўрсатганлигини текширинг ва тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилинг. Масалан, тиббий хулоса, ТМЭК тавсияси, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш тўғрисида маълумотнома, бола гувоҳномаси ва ҳоказо. Агар ҳужжатлар бўлмаса ёки улар қалбаки/сохта бўлса, илтимосни рад этинг. Ариза бўйича қарорни у берилган календарь сананинг кейинги кунидан бошлаб . 3кун ичида қабул қилинг . Ариза берилган кун деб уни кадрлар бўлими, қабулхона котибаси ёки бошқа масъул шахсга берилган ва унинг имзоси (муҳри) билан тасдиқланган кун ҳисобланади.
3 кунлик муддат календарь кунларида саналади. Унга корхона учун иш куни бўлмаган кунлар ҳам киради . Аммо, муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади .
Масалан, ходим чоршанба куни кадрлар бўлимига унинг меҳнат шартларини ўзгартириш бўйича ариза берди. Уни иш берувчи томонидан кўриб чиқиш куни пайшанба куни бошланади ва шанба куни тугайди. Агарда корхонада иш ҳафтаси 5 кунлик 8 соатлик иш куни белгиланган бўлса, иш берувчи ариза бўйича қарорни душанбадан кечиктирмай чиқариши лозим.
Ариза қаноатлантирилганда меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисида келишув ва буйруқни расмийлаштиринг. Агарда ўзгартириладиган шартлар шартномада кўрсатилмаган ва бошқа ҳужжатлар асосида қўлланилганда фақатгина буйруқ чиқаринг . Зарурият бўлганда локал ҳужжатларни ўзгартиринг. Янги шартлар кучга кирадиган санани кўрсатинг. Ходимни буйруқ билан таништиринг ва имзо қўйдиринг.
Агарда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш бўйича илтимосини қаноатлантиришни рад этсангиз, рад этиш сабабларини ёзма шаклда маълум қилинг.