Ишдан бўшатиш масаласи кўрилаётган касаба уюшмаси йиғилишида ходимнинг иштироки

preview

Иш берувчи МК 100-м. 2-қ. 3-б. кўра ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақида касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома йўллади. Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиш санасини белгилаб, бу ҳақда ходимни хабардор қилди. Тақдимномани кўриб чиқиш санасидан бир кун олдин ходим касаллик варақаси очтирди, шу муносабат билан касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишни қолдирди. Бироқ, касаллик варақасини ёптирган ходим атиги бир кун ишлаб, яна бюллетень очтирди. Бундай ҳолат бир неча бор такрорланди. Касаба уюшмаси қўмитаси ходимнинг иштирокисиз иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқишга ҳақлими?  

 

– Меҳнат кодексида ушбу масала аниқлаштирилмаган. МК 101-м. башарти жамоа шартномаси ёки келишувида иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш назарда тутилган бўлса, уни олиш керак эканлигигина айтилган.

Ушбу жиҳатга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 19.03.2021 йилдаги 2-37 «с»-сон қарори билан аниқлик киритилган. Ушбу қарор билан Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномани касаба уюшмалари органларида кўриб чиқиш тартиби тасдиқланган. 

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи кўриладиган йиғилиш ўтказилиши ҳақида уни ёзма равишда ёки почта орқали хабардор қилиши керак.

Ишдан бўшатилаётган ходим касал бўлиб қолса ёки бошқа узрли сабабларга кўра йиғилишда қатнаша олмаса, у бошқа вақтга, бироқ иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш учун назарда тутилган 10 кунлик муддат доирасида кўчирилади . Ушбу муддат тугагунча ходимнинг касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида ҳозир бўлишини таъминлашнинг имкони бўлмаса ёки у узрли сабабсиз келмаса ёхуд йиғилишда қатнашишдан бош тортса, у ходимнинг иштирокисиз ўтказилади. 

Бунда ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслигини ёдда тутинг . Шу сабабли шартноманинг бекор қилинишини расмийлаштириш учун барибир ходимнинг тузалишини кутишга тўғри келади.

Ходимларнинг манфаатларини касаба уюшмаси органи эмас, балки бошқа орган (масалан, меҳнат жамоаси кенгаши ва б.) ҳимоя қиладиган ташкилотларда бундай орган фаолиятини ва унинг ходимни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш тартибини белгилайдиган локал ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир.


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш - меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар. Меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни. Бу эрда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари /ru/publish/doc/text178393_ishdan_bushatish_masalasi_kurilaetgan_kasaba_uyushmasi_yigilishida_hodim_qatnashishi_shartmi