Пригодится каждому кадровику в декабре:
Синовдан ўтмаган ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиш мумкинми
Ташкилотга аёлни 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилдилар. У бир ой ишлаш давомида кўп жиддий хато қилди. Шу сабабли раҳбарият синов натижаси қониқарсиз бўлгани учун у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда уни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирдилар. Кейинги куни у ҳомиладорлиги ҳақида маълумотнома тақдим этди.
Бу ҳолда у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? «Синовдан ўтмаслик» сабаби иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун асос бўлмайдими?
– Йўқ, энди меҳнат шартномасини бекор қила олмайсиз.
МК 84-м. 3-қ. ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилаётганда дастлабки синов белгилашни тақиқлайди.
Иш берувчи дастлабки синовни белгилаш чоғида ҳомиладорлик ҳолати ҳақида билмаган ва бу аёл ишга кирганидан кейин маълум бўлган бўлса, синов ҳақидаги шартни бекор қилиш лозим.
Дастлабки синовдан ўтиш шарти меҳнат шартномасида тилга олиниши боис , унинг бекор қилиниши ҳам ҳужжатларда қайд этилиши керак. Бунинг учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштиринг. Унда меҳнат шартномасининг синов ҳақидаги шарт белгиланган банди ҳақиқий эмас деб топилишини кўрсатинг. Қўшимча келишув ва ҳомиладорликни тасдиқловчи тиббий маълумотнома асосида иш берувчи синов муддатини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳомиладор ходима меҳнат интизомини бузса, ўз меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаса, унга нисбатан ҳайфсан ёки жарима кўринишида интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин . Иш берувчи унга нисбатан бошқа таъсир чораларини ҳам кўриши мумкин. Масалан, – корхонадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш тўғрисидаги маҳаллий ҳужжатларда белгиланган тартибда мукофотдан маҳрум қилиши мумкин.