Пригодится каждому кадровику в декабре:
Кадрларга оид ҳужжатларни сақлаш тартиби
Корхона Тошкентда рўйхатдан ўтказилган, бош офис ҳам шу ерда. Ишлаб чиқариш цехи ва омборхона эса Тошкент вилоятида жойлашган. Кадрлар бўлими инспектори вазифасини офисда ишловчи бухгалтер бажаради. Цех ва омборхона ходимларининг кадрларга оид ҳужжатлари қаерда сақланиши керак?
– Кадрларга оид ҳужжатларни бир йўла бир нечта жойда сақлаш масаласи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1.6-банди билан иш берувчиларга меҳнат дафтарчаларини ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг кадрлар бўлимида ёки уларни бериш учун масъул этилган шахсда сақлаш мажбурияти юкланган.
Кадрларга оид ҳужжатларни юритиш вазифаси Тошкентдаги бош офисда ишловчи бухгалтер зиммасига юклатилган бўлса, ишлаб чиқариш цехи ва омборхона ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳам шу ерда сақланиши керак.
Қолган турдаги кадрларга оид ҳужжатларга келсак, қонун ҳужжатларида уларни сақлаш жойига қатъий талаблар белгиланмаган. Кадрлар ҳисобини юритиш ҳолати ва ҳужжатларнинг бут сақланиши учун масъул бўлган ваколатли шахслар улардан фойдаланиши қулай бўлиши учун ушбу масалани локал тартибда ҳал қилишингиз мумкин.
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг юқорида тилга олинган бандидан келиб чиқилса, қолган кадрларга оид ҳужжатлар ҳам кадрлар ишини юритувчи ходимнинг қўл остида бўлиши кераклиги мантиқий саналади.