Ходим хизмат сафарида "прогул" қилган бўлса

preview

Қабул қилувчи томоннинг хабар беришича, хизмат сафарига юборилган ходим хизмат сафари давомида ҳар куни ҳам иш жойида бўлмаган. Иш берувчи хизмат давомидаги прогуллар учун қандай интизомий чоралар кўришга ҳақли?

 

 - Хизмат сафарига юборилган ходим учун иш кунлари ва иш вақти у юборилган ташкилотларнинг иш вақти билан белгиланади . Хизмат сафарига юборилган ходим қабул қилувчи ташкилот (корхона)нинг иш режимига риоя қилиши керак.

Хизмат сафари давомидаги иш вақтини тўғри расмийлаштириш ва тўлаш ва агар керак бўлса, ходимга интизомий жазо тайинлаш учун қабул қилувчи томон унинг иш жойида (кун ёки соат) йўқлигини ҳужжатлаштириши керак.

Иш жойида ходимнинг йўқлиги тўғрисидаги акт намунасига қаранг.

Ходим қайтиб келгач, ундан ёзма тушунтириш хати талаб қилинг ва эътиборга олинг.

"Кундалик" ва яшаш харажатларини қопланг, шунингдек бундай ходимга иш ҳақини ҳақиқатда ишлаган вақтига мутаносиб равишда тўланг.

Эътибор беринг
Хизмат сафари вақтидаги прогуллар учун интизомий чоралар оддий прогуллар учун қандай бўлса, худди шу қоидалар бўйича қўлланилади. Бунда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол бузишгача бўлган чораларни қўллаш мумкин. Бироқ, бир марталик қўпол қоидабузарлик учун ходим ишдан бўшатилиши мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати айнан Ички меҳнат тартиби қоидаларида бўлиши керак. Агар ташкилот бундай рўйхатни, масалан, жамоа шартномасига киритса, унда меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 4 - бандига бионан тугатилиши ноқонуний бўлади.

 

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text179907_hodim_hizmat_safarida_progul_qilgan_bulsa