Пригодится каждому кадровику в декабре:
Таътил асосий ва қўшимча қисмларга қандай бўлинади
«Ишлаб чиқаришимизнинг бир қисми зарарли шароитда ишланадиган тоифага киради. Бу цехларнинг ходимларига қўшимча таътил берилиши лозим. Жамоа шартномасига мувофиқ 7 кунлик қўшимча таътил белгиланган. Кейинги йил учун таътиллар жадвалини тузишда таътилни асосий ва қўшимча қисмларга бўлиб олиш ҳамда уларни турли вақтларда бериш мумкинми?».
Саволга «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Ходим таътилининг умумий давомийлиги асосий қисм (15 иш куни) ва қўшимча таътил кунларидан иборат.
Фақат қуйидаги ҳолатларда таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади:
- ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида;
- таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги шарти билан .
Шу тариқа, иш берувчи ходимни қисмларга бўлиб таътил олишга мажбурлай олмайди. Бироқ у ходимнинг таътилни бундай қисмларга бўлиб олишини рад қилишга ҳақли, сабаби МКнинг 146-моддасида айтилишича: таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бу иш берувчининг мажбурияти ҳисобланмайди, балки ўзаро келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қисмларга қандай бўлиш мумкин
Таътилни қисмларга бўлишда таътиллар жадвалида унинг ҳар бир қисмидан фойдаланиладиган муайян вақтини кўрсатинг. Мазкур ҳолатда таътилнинг ҳар бир қисмининг давомийлигига мутаносиб равишда тўлов тўланади.
Бундай вазиятда ходимнинг меҳнат таътилининг умумий давомийлиги энг кам муддати 22 иш кунини (15 + 7) ташкил этади.
Таътилни қисмларга қуйидагича бўлиш мумкин:
Асосий бўлинмайдиган қисми |
Қўшимча қисми, у ўз навбатида, қисмларга (ҳатто 1 кунга ҳам) бўлиниши мумкин
|
12 |
10 |
13 |
9 |
14 |
8 |
15 |
7 |
16 |
6 |
17 |
5 |
18 |
4 |
19 |
3 |
20 |
2 |
21 |
1 |
Таътилнинг асосий ва қўшимча қисмларининг берилиш тартиби турлича бўлиши мумкин. Масалан:
- 5 (қўшимча) + 12 (асосий) + 2 (қўшимча) = 22 кун.