Пригодится каждому кадровику в декабре:
Директор компания эгаси бўлса, унга таътил бериладими
Директор бўлиб ишлайдиган компания эгасига йиллик меҳнат таътилини тақдим этиш керакми? Директорга таътил бериш ҳақидаги буйруқ қандай расмийлаштирилади? Буйруқ учун асос сифатида нимани кўрсатиш керак? Директорнинг таътилини таътиллар жадвалига киритиш керакми?
- Ҳа, компаниянинг бошқа ҳар қандай ходими сингари директорга ҳам меҳнат таътили тақдим этилиши керак . Лавозимидан қатъи назар, барча ходимларни таътиллар жадвалига киритинг.
Таътиллар жадвалига киритишдан аввал директорга таътил бериш вақтини унинг иш берувчиси (муассиси) билан келишиб олишни тавсия қиламиз. Агар директор ва бизнес эгаси битта шахс бўлса, таътил вақтини унинг ўзи белгилайди.
Буйруқ қандай тузилади
Директорга таътил бериш тўғрисидаги буйруқни иш берувчи имзолайди.
Буйруқ директорнинг ўз номидан ҳам тузилиши мумкин, агар:
а) бундай ҳуқуқ унга лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги таъсис ҳужжатларида берилган бўлса;
b) иш берувчи (муассис) номига ёзилган таътил бериш тўғрисидаги аризада иш берувчининг (муассиснинг) розилиги-имзо бўлса;
c) директор вазифаларини муассиснинг ўзи бажарса.
Буйруққа асосда қуйидагиларни кўрсатинг:
«таътиллар жадвали» – агар таътил жадвалга мувофиқ тақдим этилаётган бўлса;
«ариза (кимники)» – агар таътил жадвалдан ташқари берилаётган бўлса .
Истисно ҳолларда, жорий йилда директорга ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра тўлиқ таътил беришнинг иложи бўлмаганда, таътилнинг 12 иш кунидан ошадиган қисми унинг розилиги билан кейинги иш йилига қолдирилиши мумкин. Келгуси йилга ўтказилган ушбу қисм албатта ишлатилиши керак . Демак, директор ҳар йили камида 12 иш кунидан иборат таътилдан фойдаланиши керак.
Шуни эътиборга олингки, директор ҳар қандай ходим сингари унга қулай вақтда таътил бериладиган имтиёзларга эга бўлиши мумкин ёки таътил унинг хоҳишига кўра қисмларга бўлиниши мумкин .
Директорнинг таътили ҳақидаги буйруқда, агар бу бошқа ҳужжатларда (буйруқлар, ишончномалар ва бошқалар) назарда тутилмаган бўлса, таътил пайтида унинг вазифалари кимга юклатилишини кўрсатиш керак.
Директорга таътил бериш тўғрисидаги буйруқ намуналари:
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти