Ходимага болани овқатлантириш учун танаффус бериш тартиби

preview

Икки ёшга тўлмаган боласи бор ишловчи аёллар иш кунида болани овқатлантириш учун мўлжалланган қўшимча танаффуслар олишга ҳақли.  Бу танаффуслар иш вақтига киритилади ва уларга ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади .

Уларни қандай қилиб тўғри тақдим қилишни «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради:

 

- Меҳнат қонунчилиги қуйидаги қоидаларни белгилайди:

  • 8 соатлик тўлиқ иш кунида аёлга учинчи ва олтинчи иш соатларидан кейин камида ярим соатлик танаффуслар берилиши керак. Жами – кунига камида 1 соат;
  • 12 соатлик сменада – учинчи, олтинчи ва тўққизинчи соатдан кейин камида ярим соатлик танаффуслар. Жами – сменада камида 1 соат 30 дақиқа;
  • тўлиқ бўлмаган иш кунида – белгиланган иш вақти режимига қараб шунга ўхшаш ҳисобланади.

         Аввало, ишлайдиган оналарга бола неча ёшга тўлгунга қадар аниқ нимага ҳақли эканликларини тушунтиринг.

Ходиманинг ўзига танлаш учун учта вариантдан бирини таклиф қилинг:

 1) ҳар 3 соатда ярим соатлик танаффуслардан фойдаланиш;

 2) уларни тушлик танаффусига умумлаштирилган шаклда қўшиш;

 3) умумлаштирилган шаклда иш кунининг (смена) бошига ёки охирига ўтказиш. Бунда иш вақти иш ҳақини йўқотмасдан ушбу танаффуслар миқдорига камаяди.

Кейинчалик, иш вақтининг умумий давомийлигига қараб, ходиманинг танаффуслари учун жами қанча вақт тўғри келишини аниқланг.

Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган муддат билан берилади. Аммо бу танаффусларнинг аниқ давомийлиги (улар кўпроқ бўлиши, лекин кўрсатилган минимумдан кам бўлмаслиги керак) ва уларни тақдим қилиш тартиби жамоа шартномасида белгиланади. Агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Ходимадан у танаффусларни қандай расмийлаштиришни исташини билдирган ёзма ариза олишни тавсия қиламиз. Ушбу ҳужжат асосида барча деталлар кўрсатилган (бундай иш режими давомийлиги (бола  2 ёшга тўлгунга қадар), иш вақтига танаффусларни қўшиш ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўлаш) буйруқни расмийлаштириш мумкин.  

Болалар биттадан кўп бўлсачи?

Агар аёлнинг икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлса, танаффуснинг муддати ҳар уч соатда камида бир соат қилиб белгиланади.

Мисол
Болани овқатлантириш учун танаффуслар тақсимоти

Ходима 8 соатлик иш кунида ишлайди – 8:00 дан 17:00 гача.

Танаффуслар тақсимотининг I варианти

Соат 11:00 дан бошланадиган биринчи овқатланиш танаффусини 12:00 да бошланадиган тушлик танаффусига қўшиш мумкин.

Тушлик танаффуси 13:30 гача давом этади (12:00 дан 13:00 гача аёлнинг тушлиги + болани овқатлантириш учун 30 дақиқалик танаффус).

Овқатлантириш учун иккинчи танаффус 3 соатдан кейин бошланади –  16:30 да ва 17:00 гача давом этади (иш кунининг охири).

Тегишинча, ходиманинг иш куни соат 8:00 дан 16:30 гача давом этади – овқатланиш ва овқатлантириш учун умумий танаффус билан соат 12: 00 дан 13: 30 гача.

Танаффусларни тақсим қилишнинг II варианти

30 дақиқа давом этадиган овқатлантириш учун иккита танаффус умумлаштирилади ва иш кунининг охирига ўтказилади.

Тегишинча, ходиманинг иш куни 8:00 дан 16:00 гача давом этади.


Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text181440_hodimaga_bolani_ovqatlantirish_uchun_tanaffus_berish_tartibi