Пригодится каждому кадровику в декабре:
Чет элда ишлаш даврини иш стажига қандай киритиш мумкин
«Ходим 2019-2021 йилларда Люксембургдаги хорижий корхонада меҳнат шартномаси асосида ишлаган. Ушбу ташкилот унинг меҳнат дафтарчасига ҳеч қандай ёзув киритмаган. Ушбу даврни ходимнинг иш стажига қандай киритиш керак?».
Саволга "Норма" эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади .
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади.
2020 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнат фаолияти, меҳнат шартномаси, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлик, ўзини ўзи банд қилганлиги, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган фуқаролар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари электрон меҳнат дафтарчасида қайд этилади .
Чет элда ишлаётган фуқаро ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди . Агар у чет элда ишлаган пайтида Ўзбекистон пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаган бўлса (2019 йилда бу ягона ижтимоий тўлов эди), унинг иш стажи Давлат бандлик хизмати томонидан электрон меҳнат дафтарчасига киритилади. Фақат бу ҳолатдагина ходим ушбу давр учун давлат пенсия таъминоти ҳуқуқини олади.