2022 йилда Мустақиллик байрами нишонланадиган кунларда қандай дам оламиз

preview

Мустақилликнинг XXXI йиллиги нишонланадиган кунларда  ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади . Биз турли давомийликдаги иш ҳафтаси учун ишланмайдиган кунлар бўйича  тақсимот тайёрладик:

 

1 сентябрь (пайшанба) – байрам куни.

2 сентябрь* (жума) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун.

3 сентябрь**(шанба):

  • 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун календарь дам олиш  куни.

4 сентябрь (якшанба) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун календарь дам олиш куни.

 

Таътилни ҳисоб-китоб қилишда сентябрнинг қайси кунлари киритилади

  • «Беш кун» ишловчилар учун  – 1, 2 ва 4 сентябрь киритилмайди (3 сентябрь таътиллар ҳисоб-китобига киритилади  чунки қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинмаган.
  • «Олти кун»ликлар учун – 1, 2, 3, 4 сентябрь киритилмайди, чунки 3 сентябрь қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинган.

Сентябрь ойи учун иш вақти календари:

Сентябрь

душанба

сешанба

чоршанба

пайшанба

жума

шанба

якшанба

 

 

 

1

2*

3**

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

 

 

 

Хулоса қиламиз:

1. «Беш кун» ишлайдиганлар сентябрь  ойида 20 иш куни ва 159 соат ишлашади.

2. «Олти кунлик»лар 23 иш куни – 40 соатлик иш ҳафтасида 154 соат ёки 36 соатлик иш ҳафтасида 137 соат ишлашади.

3. 31 август – Мустақиллик куни арафасида қисқартирилган иш куни .

4. 30 сентябрь – устоз ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни .

Ушбу маълумот ходимларнинг таътилларини тўғри ҳисоблаш, режалаштириш ва расмийлаштиришда ёрдам беради.

Масалан, сиз ходимга байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда 4 сентябргача узлуксиз дам олиши учун 31 августда тугайдиган таътил тақдим қилишингиз  мумкин. Ходимни 5 сентябрдан таътилга юборсангиз ҳам бўлади, шунда у таътил бошланишидан аввал кетма-кет тўрт кун – 1 сентябрдан 4 сентябргача қўшимча дам олиш имконига эга бўлади. 

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text183445_2022_yilda_mustaqillik_bayrami_nishonlanadigan_kunlarda_qanday_dam_olamiz