Иш ҳақидан қандай ушланмалар ходим билан ёзма равишда келишилиши керак

preview

Одатда, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларда энг катта келишмовчиликларга иш ҳақи масаласи сабаб бўлади. Бу тушунарли. Негаки ходимлар учун бу асосий даромад манбаи бўлса, иккинчиси учун бу харажатларнинг энг катта қисмларидан биридир. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ходим ҳам, иш берувчи ҳам меҳнат ҳақидан қайси ушланмалар қонуний ва қайси бири ноқонунийлигини билиши керак.

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

 

1. Ходим билан келишиш шарт бўлмаган мажбурий ушланмалар

 Меҳнат кодексининг 164-модда 2-қисмига кўра қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади: 

1) Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун.

Шунингдек, иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг розилигисиз қуйидаги маблағлар ушлаб қолиниши мумкин:

1) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ёки хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган , лекин сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун;

2) ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.

Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади; 

3)ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. 

Агар меҳнат шартномаси қуйидаги сабаблар билан бекор қилинган бўлса, ушбу кунлар учун ушланмалар амалга оширилмайди: 

  • ходим янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришдан бош тортса;
  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;
  • ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги;
  • ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши;
  • илгари ушбу ишни бажарган ходимнинг қайта тикланиши;
  • ўқишга кириш ёки нафақага чиқиш;

4) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

5) меҳнат интизомини бузганлик учун жарима. 

Бундай суммалар корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) асосида ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Ушбу буйруқда ушлаб қолишнинг сабаблари кўрсатилиши, ходим эса у билан имзо чекдириб таништирилиши керак. 

 

2. Ходимнинг ёзма розилиги асосидаги ушланмалар

Меҳнат кодексининг 164-модда 1-қисмига биноан, ходимнинг ёзма розилиги ёки илтимосига кўра унинг меҳнат ҳақидан баъзи суммалар ушлаб қолиниши мумкин. Булар: 

  • касаба уюшма бадалларини иш ҳақи ҳисобига тўлаш;
  • уй-жой, маиший техника сотиб олиш учун банк кредитини қайтариш;
  • ОТМда ўқиш учун тўлов;
  • коммунал тўловлар;
  • бир кунлик меҳнат ҳақини хайрия жамғармасига ўтказиш ва бошқалар.

Ходим тегишли илтимос ёки келишувни ихтиёрий шаклда  ҳужжатлаштириши мумкин. Унда албатта ушланмаларнинг миқдори ва  ушлаб қолиш мақсади кўрсатилиши керак. 

Бундай ушланмалар жисмоний ёки юридик шахслар фойдасига амалга оширилиши мумкин. 

 

3. Ижро ҳужжатлари бўйича ушланмалар

Агар ходим зарар етказиш, жарима тўлаш (меҳнат интизомини бузганлик учун жарималар бундан мустасно) ва ҳоказолар тўғрисидаги унга нисбатан илгари сурилган даъволарга рози бўлмаса, унинг иш ҳақидан ушланмалар фақат суд қарори билан амалга оширилади. Бундай ундириш тартиби қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари билан тартибга солинади. 

Иш берувчи ундирувчига ижро ҳужжатлари бўйича ушлаб қолинган суммани тўлаб беради ёки  қарздорга иш ҳақи тўланган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказиб беради. Пул иш ҳақи ушлаб қолинган ходимнинг ҳисобидан ўтказилади. 

Қоидаларнинг 2-бандига мувофиқ ундирув қуйидагиларга тўланадиган пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас:

  • майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш;
  • хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган;
  • бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
  • алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган;
  • меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган;
  • ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммалари;
  • дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;
  • қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган;
  • бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган;
  • хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган;
  • меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.

 

4. Ушланмалар миқдори

Ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим . Ушбу қоиданинг маъносидан келиб чиқиб, ходимнинг розилиги билан ёки розилигисиз амалга ошириладиган исталган ушланмалар ҳар гал иш ҳақини тўлаш вақтида унинг эллик фоиз суммасидан ортиб кетмаслиги керак.

Ҳозирги вақтда кўп ходимлар иш берувчилар билан ўқишга тўлов  учун кредит шартномасини тузмоқда. Уни сўндириш учун маблағлар иш ҳақидан ушлаб қолинади. Ушбу қарзни тезроқ сўндириш учун кўпчилик ҳар ой иш берувчига иш ҳақининг катта қисмини қайтаришдан манфаатдор. Аммо ходим ўз иш ҳақини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақли.  

Ушбу масалa бўйича ҳуқуқшуносларнинг нуқтаи назари иккига бўлинган. Баъзиларига кўра, Меҳнат кодексининг 164-модда 3-қисмининг иш ҳақидан ушланмаларни 50% гача чегараловчи нормаси барча ҳолатларга, жумладан, ходимнинг ёзма аризаси бўйича ушланмаларга нисбатан ҳам қўлланилади, чунки унда истиснолар мавжуд эмас. 

Бошқаларининг фикрига кўра, ушбу қоида фақат Меҳнат кодексининг 164-модда 2-қисмида назарда тутилган ходимнинг розилигисиз ушланмаларга нисбатан қўлланилади. Улар барча мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин иш ҳақини сарфлаш ходимнинг ҳуқуқидир, деб ҳисоблашади. У уни ўз ихтиёрига кўра  сарфлаши мумкин. 

Ушбу фикрлар мантиқли, аммо барибир агар сиз қонунга риоя қилсангиз, ушбу қоида истисноларни ўз ичига олмайди ва аниқ ҳолатларни кўрсатмайди. Шунинг учун иш берувчи  ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам унга тақдим этилган кредитни сўндириш  учун ходимнинг иш ҳақидан  50% дан ортиқ ушлаб қолишга ҳақли эмас, деб ҳисоблаймиз. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасига иш ҳақини ходимнинг ҳисобварағига ўтказиш шартини киритиши мумкин. Ходим эса ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш йўли билан кредитни сўндиришга ҳақли бўлади. Шу тариқа, иш берувчи қонун бузилишига йўл қўймайди ва ходим кредитни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажаради. 

 

Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар иш ҳақидан ажратмаларнинг сабаблари ҳисобланади, бу ерда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақидан айириш ва айириш, иш ҳақидан айириш ва айириш Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар. Иш ҳақи ажратмалар ҳақида батафсил маълумот. Сиз иш ҳақидан мажбурий ажратмалар ва иш ҳақидан ушлаб қолиш сабаблари ҳақида билиб оласиз. Қайси ҳолларда иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш ва бошқа маълумотларни топиш мумкин kadrovik.uz /ru/publish/doc/text184183_ish_haqidan_qanday_ushlanmalar_hodim_bilan_ezma_ravishda_kelishilishi_kerak