Пригодится каждому кадровику в декабре:
Меҳнат дафтарчасида корхона номини тўғри ёзиш тартиби
«Ишга қабул қилинаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига МЧЖ номини қандай қилиб тўғри киритиш мумкин? Уни тўлиқ ёзиш керакми ёки қисқартма (аббревиатура)дан фойдаланиш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2.12-бандига мувофиқ меҳнат дафтарчасидаги «Иш ҳақида маълумотлар» бўлимининг 3-устунига корхонанинг тўлиқ номи ёзилади.
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 1–2-қисмларига асосан:
- жамият давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг ихтиёрига биноан бошқа тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақлидир;
- масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» сўзларини ўз ичига олиши керак;
- масъулияти чекланган жамиятнинг қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда «масъулияти чекланган жамият» деган сўзларни ёки MChJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.
Демак, меҳнат дафтарчаларини расмийлаштираётганда корхонангизнинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси ёки устав) билан қабул қилинган тўлиқ номидан фойдаланинг.