Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Қайси туманлар олис ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда ҳудудлар кесимида 297 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат рўйхат акс эттирилган. Рўйхатга кирган МФЙларнинг энг кўп сони Сурхондарё вилоятида, энг кам сони – Хоразм вилоятида:
- Сурхондарё вилояти – 48 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси– 38 та;
- Қашқадарё вилояти– 38 та;
- Тошкент вилояти– 34 та;
- Самарқанд вилояти – 33 та;
- Навоий вилояти – 31 та;
- Жиззах вилояти– 23 та;
- Фарғона вилояти – 17 та;
- Наманган вилояти – 16 та;
- Сирдарё вилояти – 10 та;
- Бухоро вилояти – 5 та;
- Хоразм вилояти– 4 та.
Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
- олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50%игача қисми, бироқ БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.