Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия таъминотидаги ўзгаришлар
2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия тайинланганидан кейин иш вақти меҳнат стажига киритилади. Бу «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунда назарда тутилган.
Тафсилотлар ҳақида norma.uz портали хабар қилди:
Фуқаронинг аризаси бўйича, агар у камида 1 йиллик иш стажига эга бўлса, пенсия 2 йилда 1 марта қайта ҳисоблаб чиқилади:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия тайинланганидан кейин олинган иш стажи ва даромадни ҳисобга олган ҳолда;
- «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга доир зарур иш стажидан келиб чиқиб, фуқаронинг пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада.
Маълумот: умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
Ёш |
Иш стажи (йилларда) |
23 ёшга қадар |
2 |
23 ёшдан 26 ёшга қадар |
3 |
26 ёшдан 31 ёшга қадар |
5 |
31 ёшдан 36 ёшга қадар |
7 |
36 ёшдан 41 ёшга қадар |
9 |
41 ёшдан 46 ёшга қадар |
11 |
46 ёшдан 51 ёшга қадар |
14 |
51 ёшдан 56 ёшга қадар |
17 |
56 ёш ва ундан ошганда |
20 |
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.
norma.uz материаллари асосида