Пригодится каждому кадровику в декабре:
Янги МК: таътиллар (1-қисм)
Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли. Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай – декабрь ойида тузишига тўғри келади. Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни ҳозирдан яхши тушуниб олишга ҳаракат қилиши керак.
Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор.
Мавзу жуда катта, шунинг учун биз уни уч қисмга бўлиб ёритдик.
– Янги МКда тақдим этиладиган таътиллар турлари батафсил баён қилинган. Улар жами 4 та (28.10.2022 й. 798сон ЎРҚ янги Мк 213-м.):
- ҳар йилги меҳнат таътили;
- ижтимоий таътиллар;
- иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
- иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
Ушбу таътиллар орасида биз учун янги тури – бу иш ҳақи қисман сақланадиган таътил. Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз.
Юқорида санаб ўтилган барча 4 турдаги таътиллар меҳнат шартномаси асосида ишлаётганларга берилади.
Бу аниқлаштириш тасодифий эмас. Чунки амалда меҳнат муносабатлари кўпинча сунъий равишда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан алмаштирилади. Бўш турган штат лавозими учун меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилади ва бу аслида нотўғри. Меҳнат шартномаси асосида банд бўлган ходим меҳнат қонунчилигида назарда тутилган барча кафолатларни, шу жумладан таътилларни олади. Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича ишларни бажарувчи эса йўқ.
Шунинг учун янги Меҳнат кодексида меҳнат қонунчилиги фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги аниқ белгилаб қўйилган (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 11-м. 12-қ.). Янги Меҳнат кодексига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади. (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 11-м. 3-қ.).
Агар шунга қарамай, фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган бўлса, унинг асосида юзага келадиган муносабатлар эса кейинчалик назорат органи томонидан меҳнат муносабатлари деб тан олинса, уларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 11-м. 3-қ.).
Ҳар йилги меҳнат таътили (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 216-м.).
Янги МКда биринчи марта «меҳнат таътили» тушунчаси берилган. Бу – ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.
Иш берувчи учун бу меҳнат таътилини ҳар бир ходимга ўз вақтида бериш бўйича тўғридан-тўғри кўрсатмадир.
Меҳнат таътиллари қуйидагиларга бўлинади:
- асосий меҳнат таътили (энг кам ёки узайтирилган);
- қўшимча меҳнат таътили.
Меҳнат таътили турлари ва уларнинг давомийлиги
|
||
Асосий энг кам |
Асосий узайтирилган |
Қўшимча |
Аввалги 15 иш куни ўрнига унинг энг кам давомийлиги – йигирма бир календарь кун қилиб белгиланган (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 217-м.).
Эътибор беринг! Таътил календарь кунларда ҳисобланади. Бу таътил давомийлиги ҳисобига дам олиш кунларини, жумладан якшанбани ҳам қўшиш кераклигини англатади. Байрам кунлари эса унга киритилмайди.
Ходимларнинг алоҳида тоифасига тақдим қилинадиган таътиллар бундан мустасно. Улар 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисобланади. Бундай вазиятлар қонунчилик билан белгиланади.
Муҳим! МКда ходимлар учун кафолатларнинг минимал даражаси белгиланган. Иш берувчи уларни қисқартиришга ҳақли эмас, оширишга эса ҳақли. 21 календарь кун – ходим қонунан ҳақли бўлган ҳар йиллик таътил минимуми. Ўз навбатида ташкилот фаолиятнинг ўзига хос хусусияти, ишлаб чиқариш шароитлари ва молиявий имкониятидан келиб чиқиб унинг энг кўп давомийлигини белгилаши мумкин. Масалан, 25 ёки 30 календарь куни. |
Амалдаги МК каби янги МК ҳам вояга етмаганлар ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун – 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътилни белгилайди. Шу билан бирга янги МК бу рўйхатни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари билан тўлдирди. Уларнинг узайтирилган таътил давомийлиги 27 календарь кунни ташкил қилади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 218-м.).
Узайтирилган таътилнинг янада узоқ давомийлиги қонунчиликда белгиланган ходимларнинг бошқа тоифаларига ҳам белгиланади. Эътибор беринг! Иш берувчи қуйидагиларга ҳақли:
Бу масала жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, маҳаллий ҳужжатлар ёхуд бошқа меҳнат шартномаси билан тартибга солинади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 218-м. 4-қ.).
|
Ушбу таътилнинг амалда бўлган турига (ноқулай меҳнат шароитларида, ноқулай табиий-иқлим шароитидаги иш учун) узлуксиз иш стажи учун таътил қўшилди ( 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 220-м.). Иш берувчи битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили бериши керак бўлади.
Маҳаллий тартибда ҳар бир ташкилот бундай меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги ёхуд бошқа тармоқдаги иш стажини киритишни назарда тутиши мумкин. Аммо агар ходим иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган бўлса, бошқа иш берувчидаги иш стажи албатта киритилади.
Иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин, унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 505-м. 3-қ.).
Эътибор беринг! Иш берувчи ўз ҳисобидан қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган таътилларнинг давомийлигини, шу жумладан иш стажи учун қўшимча таътилни ошириши мумкин. Бундан ташқари, иш берувчи жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолларда бошқа қўшимча таътилларни белгилашга ҳақли (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 219-м. 5-қ. 5-хатбоши). |
Ҳар йилги меҳнат таътилининг йўл қўйиладиган жамланган давомийлиги кўпаяди (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 222-м.).
Ҳозирги вақтда асосий ва қўшимча таътилларнинг умумий жамланган давомийлиги бир иш йилида 48 иш кундан ошмаслиги керак бўлган қоида мавжуд. Янги МК ушбу чегарани 56 календарь кунга оширди.
Эслатиб ўтамиз: ушбу чеклов фақат қонун билан назарда тутилган қўшимча меҳнат таътилларига тааллуқлидир ва иш берувчи томонидан маҳаллий тартибда белгиланадиган таътилларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътилига чиқиш тартиби батафсил баён қилинган ( 10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 227-м.).
Амалдаги МКдаги биринчи иш йили учун олти ой ўтганидан кейин таътил тақдим қилиш ҳақидаги қонун сақлаб қолинди.
Аммо илк бор ушбу қоидадан истиснолар назарда тутилган.
Биринчидан, биринчи иш йили учун йиллик асосий таътил томонларнинг келишуви бўйича ходимга 6 ой ўтмасидан ҳам берилиши мумкин бўлади.
Иккинчидан, агар ташкилот янгидан ташкил этилган бўлса, унинг ходимлари биринчи иш йили учун 6 ойлик ишдан олдин ҳам, кейин ҳам меҳнат таътилини олишлари мумкин – у биринчи иш йили тугашидан олдин тақдим этилиши шарти билан.
Бундан ташқари, иш берувчи ходимларнинг хоҳиши бўйича 6 ойлик иш тугашидан олдин меҳнат таътилини беришга мажбур бўлган ходимлар тоифалари рўйхати янгиланди. Жорий рўйхатга қуйидагилар қўшилди:
- ёлғиз ота-оналар (ота-она ўрнини босувчи шахс) ва 14 ёшгача бўлган бир ёки бир нечта болани (16 ёшгача бўлган ногирон болани) тарбиялаётган муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари. Ёлғиз ота-оналарга бевалар ва ажрашганлар киради;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга имтиёзлар бўйича тенглаштирилган шахслар.
Муддатли ҳарбий хизматнинг собиқ ҳарбий хизматчилари, агар улар захирага чиқарилгандан кейин 3 ойдан кечиктирмай ишга кирган бўлса (бу муддат илгари белгиланмаган), 6 ойлик иш муддати тугашидан олдин таътил олишлари мумкин.
Давоми бор...
Шарҳнинг иккинчи қисми таътилдан чақириб олиш, унинг қисмларга бўлиниши, пуллик компенсация, меҳнат таътилига рухсат берувчи стаж ҳисоблашнинг ўзига хос томонлари ва бошқа масалаларга бағишланади. Учинчи қисмда биз ижтимоий таътиллар, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва иш ҳақи қисман сақланадиган таътилни кўриб чиқамиз.
Таҳририятдан:
Амалда янги Меҳнат кодекси кучга киргандан кейин меҳнат таътилини тақдим қилиш масаласида муайян қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Ахир 2023 йил 30 апрелдан бошлаб иш берувчилар меҳнат таътилини янги қоидалар бўйича тақдим қилиши, жорий йил охиригача эса яқинлашиб келаётган календарь йил учун таътил жадвалларини тасдиқлашлари керак бўлади.
Масъул идораларнинг расмий тушунтиришлари бу муаммоларнинг олдини олишга ёрдам берган бўлар эди.
Ўз навбатида Норма мутахассислар жамоаси имкон қадар кадрлар бўйича ходимларда юзага келиши мумкин бўлган баъзи муаммоли вазиятларни ёритишга ҳаракат қилади.