Пригодится каждому кадровику в декабре:
Филиалнинг кадрлар бўйича мутахассисига бўлим бошқарувини ЯММТда ўтказиш тартиби
«Ташкилот кенгаймоқда, янги йирик бўлинма пайдо бўлди. У ерга алоҳида кадрлар бўйича ходимни ишга олишди. ЯММТдаги битта тузилма доирасида янги кадрлар бўйича ходимга фақат янги бўлинма билан ишлаш учун ҳуқуқларни беришимиз мумкинми? Буни қандай амалга ошириш мумкин?».
kadrovik.uz илтимосига кўра, «роль тизими» доирасидаги ҳаракатлар тартибини ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
– Роль тизими бўлимнинг масъул ходимига ЯММТда фақат ушбу бўлим (бўлинма, филиал ва бошқалар) доирасида ишлашга имкон беради. У йирик ташкилотлар – банклар, йирик савдо тармоқлари, махсус ажратилган участкалар, бўлимлар, филиаллар, бошқа бўлимларга эга бўлган шунга ўхшаш юридик шахслар учун мўлжалланган.
ЯММТда «роль тизими» билан қандай ишлаш керак
Бунинг учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
- юридик шахс (бош ташкилот)нинг ЭРИ калити;
- юридик шахснинг (ташкилотнинг) шахсий кабинетига кириш ҳуқуқига эга бўлган бўлим масъул ходимининг ЭРИ калити.
Ҳаракатлар кетма-кетлиги:
1) юридик шахснинг (ташкилотнинг) шахсий кабинетига киринг;
2) кабинетда «Кириш ҳуқуқи» бўлимини танланг;
3) «Фойдаланувчини қўшиш» сатрини танланг;
4) ходимнинг ЖШШИРини киритинг;
5) меҳнат шартномалари билан ҳаракатларни (рўйхатга олиш, имзолаш, рухсат берилади ёки йўқ) танланг.
Шундан сўнг масъул ходим фойдаланувчилар рўйхатида акс этади.
Кейин:
1) масъул ходим ЯММТга шахсий ЭРИ калити (жисмоний шахс номига) билан кириши ва ташкилотни танлаши керак;
2) юридик шахснинг (ташкилотнинг) шахсий кабинети очилади, унда масъул ходим фақат ишончли бўлим (бўлинма, филиал ва бошқалар) доирасида ишлаши ва ҳаракат қилиши мумкин.