Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўриндошлик асосидаги иш пенсияга қандай таъсир қилади
Пенсияни ҳисоблашда иш стажи ва ўриндошлик асосидаги даромад ҳисобга олиниш-олинмаслигини kadrovik.uz илтимосига кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия бошқармаси методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди:
– Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига қуйидагилар киритилади :
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланган иш ҳақи кўринишидаги барча даромадлар;
- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар.
Ушбу иш ҳақи асосий иш жойи бўйича ҳам, ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича ҳам олиниши мумкин.
Ўриндошлик асосидаги иш бўйича иш ҳақи ва пенсия миқдори
Ўриндошлик асосидаги иш бўйича олинган иш ҳақи пенсия миқдори ошишига таъсир қилиши мумкин, лекин ҳар доим ҳам эмас.
Пенсияни ҳисоблаш учун ПҲБМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади . Агар асосий иш жойи бўйича иш ҳақидан ҳисобланган ўртача ойлик даромад ПҲБМнинг 12 бараваридан кам бўлса, ўриндошлик асосидаги иш бўйича иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорига ижобий таъсир қилади.
Агар асосий иш жойидаги иш ҳақидан ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи ПҲБМнинг 12 бараваридан ошса, ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Аммо, агар ўртача ойлик иш ҳақи миқдори чеклови ошса, келгусида бу маълумотлар қўл келиши мумкин.
Ўриндошлик асосидаги иш ва иш стажи
Ўриндошлик асосидаги иш иш стажининг ошишига олиб келмайди. Агар иш даврлари бир-бирига тўғри келса, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган аризачининг хоҳиши бўйича иш стажига фақат битта давр киритилади .
Аммо агар сиз асосий иш жойи бўйича иш стажини тасдиқлай олмасангиз, лекин уни ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича тасдиқлашингиз мумкин бўлса, бу маълумотлар ҳисобга олинаётган иш стажини оширишга ёрдам беради.