Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда касал бўлса, нафақа тўлаш керакми
«Ходим иш ҳақи тўланмайдиган таътил даврида касал бўлиб қолди ва унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўланишини талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у фақат касаллик тўғрисида маълумотнома тақдим этди, унда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқ. Бундай вазиятда қандай йўл тутишимиз керак?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
Агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, нафақа тўлаш керакми
– Агар ходим қуйидаги даврларда касал бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди :
- иш ҳақи сақланмайдиган таътил;
- болани парваришлаш бўйича таътил;
- иш вақтинча тўхтатилган;
- ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
- ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.
Агар касаллик таътилда бошланган бўлса ва у тугаганидан кейин ҳам давом этса, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ходимга у ишга чиқиши керак бўлган кундан бошлаб берилади.
Масалан, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходимга 10 мартдан 23 мартгача берилди, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотнома эса 15 мартдан 7 апрелгача берилган. Бундай ҳолда, нафақа 24 мартдан 7 апрелгача тайинланади ва тўланади.
Бундан ташқари, агар бемор иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, тиббий муассаса меҳнатга лаёқатсизлик варақасини беришни рад этишга ҳақли .
Касаллик тўғрисидаги маълумотнома бўйича нафақа тўлаш мумкинми
Фақат меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ишдан озод қилиш ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш учун асос бўлади .
Касаллик тўғрисидаги маълумотнома вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш ҳуқуқини бермайди, у фақат ходимнинг узрли сабабларга кўра ишда йўқлигини тасдиқлаши мумкин .