Суд қарорлари асосида ходимнинг иш ҳақидан жарималарни қандай ундириш керак

preview

«Суд қарори асосида ходимнинг иш ҳақидан 30 фоизи давлат фойдасига ушлаб қолинади. Бу 30% ходим бир ой ичида оладиган бутун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан (иш ҳақи, қўшимча, мукофот) ёки фақат лавозим маошидан ушлаб қолинадими?».

Саволга «Жавоб берамиз!» хизматининг экспертлари жавоб беришди:

 

– Суд қарорлари билан ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун ва қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари билан тартибга солинади.

Ундирув қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади .

Ушбу миқдорни тўловларнинг айрим турларидан ушлаб қолиш ман қилинади. Уларнинг рўйхати Қонуннинг 69-моддаси ва Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган. Ушбу рўйхатга киритилган тўловлардан жарима миқдори ушлаб қолинмайди.

Қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади .

Маълумот учун: жисмоний шахснинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадлари Солиқ кодексининг 371-моддасида санаб ўтилган.

 

 

Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар иш ҳақидан ажратмаларнинг сабаблари ҳисобланади, бу ерда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақидан айириш ва айириш, иш ҳақидан айириш ва айириш Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар. Иш ҳақи ажратмалар ҳақида батафсил маълумот. Сиз иш ҳақидан мажбурий ажратмалар ва иш ҳақидан ушлаб қолиш сабаблари ҳақида билиб оласиз. Қайси ҳолларда иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш ва бошқа маълумотларни топиш мумкин kadrovik.uz /ru/publish/doc/text189695_sud_qarorlari_asosida_hodimning_ish_haqidan_jarimalarni_qanday_undirish_kerak