Шифокорнинг узлуксиз иш стажини қандай ҳисоблаш керак

preview

«Давлат тиббиёт муассасасига шифокор қабул қилинди. Меҳнат дафтарчасидаги  ёзувларга қараганда, у аввалги ишидан икки ой олдин бўшатилган. Энди янги иш жойидаги бухгалтерия бўлими ишдан бўшатиш ва қабул қилиш ўртасида икки ой ўтганини, демакки, стаж тўхтатиб турилганини айтиб, узлуксиз иш стажи учун устама тўлашдан бош тортмоқда. Ходимнинг таъкидлашича, у «қисқартиришга тушган», демак, стаж сақланади. Бу шундайми? Қандай ҳолларда иш стажидаги танаффус тиббиёт ходимига устама тўлашга таъсир қилмайди?».

Саволга «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

 – Дарҳақиқат, давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига узлуксиз иш стажи учун тариф ставкаларига устамалар тўланади.

21.12.2005 йилдаги 276-сонли ВМҚ билан  давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини тартибга солувчи Низом тасдиқланган. Шу жумладан, устама тўлаш шартлари ҳам.

У тариф ставкасидан фоизларда белгиланади. Шундай қилиб, кўп йиллик иш стажи учун шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика ходимлари учун узлуксиз иш стажида қуйидаги устамалар  белгиланади:

  • 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5% миқдорида;
  • 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10%;
  • 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15% (олий маълумотли ҳамширалар учун – тариф ставкасининг 20%);
  • 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20% (олий маълумотли ҳамширалар учун – тариф ставкасининг 30%).

Устамалар тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган соғлиқни сақлаш мусассалари ходимларининг айрим тоифалари бундан мустасно .

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги бўйича узлуксиз иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби Низомнинг 3-сон иловасида кўрсатилган. Шу жумладан – мутахассислик бўйича узлуксиз иш стажига аниқ қайси вақт даврлари киритилади; қайси ҳолларда ишга киришда узлуксиз иш стажи сақланиб қолади ва ҳоказо.

Шундай қилиб, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари лавозимларига ишга киришда узлуксиз иш стажи қуйидагиларда сақланиб қолади:

Уч ойдан кечикмай 

ишдан бўшаган кундан бошлаб:

  • муассасалардан (бўлинмалардан) қуйидагилар муносабати билан:
  • – уларнинг тугатилганлиги (қайта ташкил этилиши) ёки штат қисқариши;

– доимий яшаш жойининг ўзгариши;

 агар хизмат бевосита олдин муассасаларда (бўлинмаларда) ўтган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган вақтдан бошлаб (кўчиб ўтишга кетган вақтни ҳисобга олмаган ҳолда);

ҳарбий хизматчининг эри (хотини) бошқа жойга ўтказилганда ёки эр (хотин) Қуролли кучлардан бўшатилганлиги муносабати билан кўчиб ўтиши  

Икки ойдан кечикмай  

агар хорижда бевосита олдин муассасаларда (бўлинмаларда) ишлаган бўлса, чет эллардаги муассасаларда, бошқа давлатларга техник ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассис сифатида халқаро ташкилотлардаги ишдан Ўзбекистон Республикасига қайтгандан кейин. Чет элдан яшаш жойига келиш ҳамда чет элда ишлаган вақтида фойдаланилмаган таътилда бўлиш вақти мазкур икки ойлик муддатга киритилмайди. Ушбу қоида ходимлар билан бирга чет элда бўлган оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Бир ойдан кечикмай 

  • муассасалардан (бўлинмалардан) ўз хоҳишига кўра узрли сабабга кўра, шу жумладан эри ёки хотини бошқа жойга ўтказилганда (ўтказиш вақти бир ой муддатга киритилмайди) ишдан бўшатилган кундан бошлаб.  Ўз хоҳишига кўра бўшатилишида узрли сабаб деб эътироф этиш амалдаги қонунчилик томонидан белгиланади.

Масалан, бу таълим ташкилотига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва б. бўлиши мумкин ;

  • агар бевосита олдин ишлаган соғлиқни сақлаш муассасаларида (бўлинмаларида) бир ойдан кўп бўлмаган танаффус билан таълим олган бўлса, олий, ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари, клиник ординатура ёки аспирантурани тугатгандан кейин

Бир ой мобайнида

  • муассасалардан (бўлинмалардан) бўшатилишига сабаб бўлган вақтинчалик ногиронлиги ёки касаллиги тугагандан кейин, шунингдек ушбу асосларга кўра бошқа ишга ўтказилган ҳолларда

Танаффус вақтидан қатъи назар

  • агар бевосита олдин ишлаган муассасалардан (бўлинмалардан) пенсияга чиққан бўлса, ёшга доир пенсияга, ногиронлик пенсиясига ёки узоқ йил хизмат қилганлик учун пенсияга чиққанда

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда:

Агар ходим билан аввалги иш жойида меҳнат шартномаси МК 161-м. 2-қ. 2-б. бўйича (ёки эски МК 100-м. 2-қ. 1-б. бўйича) штат қисқариши муносабати билан бекор қилинган бўлса ва кейинги ишга жойлашгунга қадар ишдаги танаффус уч ойдан ошмаса, устама тўлаш учун узлуксиз иш стажи сақланади.

Меҳнат дафтарчасида ишдан бўшатиш асоси кўрсатилмаганлиги сабабли, ходим устама олиш учун янги иш берувчига аввалги иш жойидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини тақдим қилиши керак.

 

 

Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text190254_shifokorning_uzluksiz_ish_stajini_qanday_hisoblash_kerak