Пригодится каждому кадровику в апреле:
ЯММТ дирекцияси электрон меҳнат дафтарчангиз маълумотларини қандай текшириш мумкинлигини эслатади:
my.mehnat.uz ва my.gov.uz сайтида нималарни билиш мумкин?
Иккала платформада ҳам OneID орқали тизимга кирасиз.
Жисмоний шахснинг my.mehnat.uz сайтидаги кабинетида меҳнат дафтарчасидан кўчирмадан ташқари маълумотнома «объективка»ни юклаб олиш мумкин.
My.gov.uz порталида иш жойи ҳақидаги маълумотни «Менинг профилим – карьера» бўлимида юклаб олиш мумкин.
Шунингдек, «Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумот» хизмати танланган давр учун тегишли маълумотномани олишга ёрдам беради.
My.gov.uz сайтининг бошқа фойдали хизматлари қаторида қуйидагилар бор:
- ШЖБПДда жамғармалар ҳолати ҳақида маълумот олиш;
- Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;
- «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»га киритиш учун ариза юбориш;
- Давлат пенсиясини тайинлаш учун ариза бериш.
Агар сиз иш излаётган бўлсангиз, ишга жойлашиш учун аризани vacancy.argos.uz ва ish.mehnat.uz сайти орқали топширишингиз мумкин Ушбу сайтлар my.mehnat.uz.сайтининг маълумотлари асосида фуқароларнинг резюмеларини шакллантиради.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади