Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Иш жадвалининг вақтинча ўзгариши қандай расмийлаштирилади
«Ходим сменали ишда ишлайди – кундузги, тунги, «ухлаш», дам олиш куни. Бошқа ходимнинг таътилга кетиши туфайли иш жадвалини вақтинча ўзгартириш, яъни ходимни кундузги сменага ўтказиш зарурати юзага келди. Ходим бунга қарши эмас. Буни қайси ҳужжат билан расмийлаштирган яхши?».
Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Агар ишга жалб қилинаётган ходим рози бўлса, сиз уни «таътилдаги ходим»нинг мажбуриятларини вақтинча бажаришга жалб қилишингиз мумкин. Бунда 3 та мажбурий шарт бажарилиши керак:
1. Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади .
2. Сменалар орасидаги ҳар кунги дам олишнинг энг кам давомийлиги (битта смена охиридан то кейинги смена бошланишига қадар) дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга камида ўн икки соатни ташкил этиши керак .
3. Иш берувчи ходимнинг ишдан ташқари иш вақтининг давомийлигини («ишдан ташқари иш» эса бундай вазиятда албатта пайдо бўлади) аниқ ҳисобга олишни таъминлаши ва МК 262-моддасида белгиланган тартибда қўшимча иш соатларини тўлаши шарт. Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак .
Агар ушбу шартларнинг барчасини бажариш мумкин бўлса, ходимнинг ёзма розилиги билан унинг иш жадвалини вақтинча ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
Лайфхак: сиз битта «муддатли» ходим билан барча «таътилдаги ходимларингизни» алмаштиришингиз мумкин
Таътил пайтида ходимларни алмаштиришнинг яна бир варианти бор. Сиз уларнинг ўрнига ходимларни муддатли меҳнат шартномалари бўйича ишга қабул қилишингиз мумкин . Агар ходимларнинг таътиллари малакали режалаштирилса (бирин-кетин), «вақтинчалик» ходимни нисбатан узоқ муддатга ишга қабул қилишингиз мумкин – камида 3-4 та кетма-кетликдаги таътиллар.