Пригодится каждому кадровику в декабре:
Иккита фирмада ишлаш тартиби
«Мен фирмада 0,5 ставкада бухгалтер лавозимида ишлайман. Мени бошқа фирмага бош бухгалтер лавозимига таклиф қилишмоқда. Мен бир вақтнинг ўзида иккита фирмада ишлашим мумкинми: биринчисида – 0,5 ставкада, иккинчисида – тўлиқ ставкада?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Ҳа, сиз иккита ташкилотда ишлашингиз мумкин. Бир ташкилотдаги иш асосий иш жойи бўйича, бошқасида эса – ўриндошлик асосида расмийлаштирилиши керак.
Сиз ўриндошлик асосида асосий ишдан бўш вақтда ишлашингиз мумкин .
Муҳими шундаки, тўлиқ ставкадаги иш асосий иш жойи, 0,5 ставкадаги иш эса – ўриндошлик асосидаги иш бўлиши керак. Бу Меҳнат кодексининг 437-моддаси ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидан келиб чиқади , ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Бу қоидага кўра 0,5 ставкага тўғри келади.
Сизнинг ҳолатингизда иккинчи ташкилотга тўлиқ ставкага ишга қабул қилишни асосий иш жойи сифатида расмийлаштириш керак, сиз 0,5 ставкада ишлайдиган биринчи ташкилотда эса «ўриндошлик» расмийлаштирилиши лозим.
Ходимни асосий иш жойидан ўриндошлик асосидаги ишга ўтказиш меҳнат шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштирилиши мумкин. Қўшимча келишув матнида албатта 0,5 ставкадаги иш ўриндошлик асосидаги иш ҳисобланадиган сана ва иш вақти режими кўрсатилади . Шунингдек, қўшимча келишув асосида буйруқ чиқарилади, қоғоз меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади (агар мавжуд бўлса) ва ўзгаришлар my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказилади. Қоғозли меҳнат дафтарчаси ходимга энди янги асосий иш жойи бўйича тақдим қилиш учун берилади.