Пригодится каждому кадровику в июне:
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
![Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди preview](https://static.buhgalter.uz/free/publish_img_free.jpg)
Ишнинг вахта усулидан фойдаланадиган корхоналар уни қўллаш тартибини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда мустақил равишда тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 287-сон қарори билан Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлади.
Меҳнат қонунчилиги янгиликларидан хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вахта усулида ишлашни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин:
- ўрмон хўжалиги, геология-қидирув, алоқа ва темир йўл транспорти ташкилотларида;
- қурилиш-монтаж, шунингдек, реконструкция-таъмирлаш ишларини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларида;
- энергетика объектларидан фойдаланишда (эксплуатация қилишда);
- нефть ва газ саноати объектларида;
- рангли ва қимматбаҳо металлар, кўмир ва бошқа табиий бойликлар конларини ўзлаштиришда;
- вахта усули қўлланган ташкилотлар ходимларига хизмат кўрсатаётган тиббий, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ташкилотларида;
- автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда бошқа ташкилотларда.
Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби – локал меъёрий ҳужжат бўлиб, вахта объектига эга корхоналарда мажбурий ҳисобланади. У касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган бўлиши ва имзо қўйдирилган ҳолда ходимлар эътиборига етказилиши керак.