Пригодится каждому кадровику в сентябре:
1 августдан фуқароларнинг айрим тоифаларига пенсия ва нафақалар миқдори оширилди
1 августдан бошлаб пенсия ва нафақаларнинг янги энг кам миқдори ўрнатилди . Улар истеъмол харажатларининг минимал қиймати (камбағаллик чегараси) – 535 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилди.
Янги миқдорлар:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган пенсия – ойига 568 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм;
- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлганда бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Янги мақолалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.