Ходимликка номзод алдаётганини қандай аниқлаш мумкин

preview

Баъзан номзод билан суҳбат чоғида унинг ижобий таассурот қолдиришга ҳаракат қилиб ёлғон гапираётгани, ўйлаётганидан тамомила бошқа гапларни гапираётгани сезилади.  

Суҳбат  ўтказаётганда инсон тўғри жавоб бераётганини қандай англаш мумкинлигини HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА тушунтиради.

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўқиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Суҳбат – бу шунчаки суҳбат эмас, у иккала томоннинг хатти-ҳаракатларига катта таъсир кўрсатадиган баҳоловчи компонентга эга. Бундай мулоқотдаги роллар қатъий тақсимланган: баҳоловчи ва баҳоланувчи.  Бу суҳбатнинг иккала иштирокчиси ҳам тайёргарлик кўрадиган вазият. Сиз резюмени, номзод ҳақидаги маълумотни (баъзан ижтимоий тармоқлар, тавсиялар орқали) ўрганасиз, номзод

эса ҳаяжонланади,  фаразий саволларга жавобларни репетиция қилади, ўзининг афзалликларини таърифлайди. Шунинг учун суҳбат аввалида у кўпинча эҳтиёткор бўлиши, яхши таассурот қолдириш учун хатти-ҳаракатларини назорат қилиши ажабланарли эмас.

Сизнинг вазифангиз бу мулоқот давомида нафақат роллар (директор, HR-мутахассис – номзод), балки инсонлар (шахс – шахс) ҳам мулоқот қилишига эришишдан иборат. Ахир мулоқот жараёнида номзод компанияга нафақат профессионал, қандайдир махсус билим, кўникма ташувчиси сифатида мос келиш-келмаслигини тушунишдан ташқари,  унинг қандай инсон эканлиги,  ички эътиқодлари, қадриятлари, мотивлари, характери, ҳиссий тафаккури қандайлигини ҳам тушуниш зарур.

Номзод ёлғон гапирмаслиги, лекин муҳим нарсалар ҳақида сукут сақлаши, унинг фикрича аҳамиятсиз ёки салбий таассурот қолдирадиган нарсалар ҳақида гапирмаслиги мумкинлигини тушуниш керак. Бу айниқса, оилавий сир, жиддий ҳаётий муаммолар, психологик шикастланишларга тўғри келади. Бу ерда хушмуомалалик ва эҳтиёткорлик муҳим, чунки инсон ҳамма нарса ҳақида гапиришга мажбур эмас. У психологик сеансга эмас, балки ишга жойлашиш учун келган. У фақат компанияда жой эгаллашга талабгор ва асосийси, унинг шу лавозимга мос келиши.

Номзод билан суҳбатда нималарга эътибор қаратиш керак:

  • номзод нутқининг темпи ўзгаради: у ё нутқни секинлаштиради ёки тезлаштиради. Секинлашиш сўзларни назорат қилишни англатади, у нимани ва қандай айтишни ўйламоқда. Тезлашиш – айтилганларнинг аҳамияти, бу масала ташвишга солаётгани ҳақида;
  • паразит сўзлар кескин ортади – бу ҳаяжондан дарак;
  • номзод аҳамиятсиз сўзлардан фойдаланади: «асосан», «муҳими», «жуда». Улар билдирилган фикрдаги ишончсизлик, ҳадиксирашдан дарак беради;
  • номзод саволдан қочади – бу унинг учун саволнинг мураккаблигини, жавоб беришни истамаслигини кўрсатади. Бундай ҳолда вақтинча бошқа мавзуга ўтиш ва кейинроқ  саволни қайта беришга ҳаракат қилиш мумкин;
  • рационаллаштиради, кераксиз тафсилотларга тўхталади (саволга жавобни мураккаблаштиради, ҳақиқий маълумот бермайди). Масалан:

Сизда профессионал муваффақиятсизликлар бўлганми?

Баъзи муваффақиятсизликлар бўлган.

– Улар нима билан боғлиқ эди?

Биласизми, бизнинг соҳамиздаги муваффақиятсизликлар кўплаб омиллар билан боғлиқ ... ёки ... ёки... ва яна кўп нарсалар…;

  • номзод аниқ сўзларсиз умумий сўзлар билан гапиради. Мисол учун, номзод маркетолог ўрнига даъвогар:

Мен мижозлар сонини кўпайтиришга муваффақ бўлдим. Агар илгари бизда шунча буюртма бўлган бўлса, энди маркетинг ҳаракатлари туфайли шунчага етди.  Умуман олганда, тўғри маркетинг ёндашуви кўп нарсага имкон беради…

 

Номзод ҳақиқатан ҳам нима ҳақида гапираётганини биладими-йўқми, тушуниш учун тафсилотларни аниқлаштириш учун саволлар беринг:

Сиз қандай маркетинг тадбирларини режалаштиргансиз? Уларни қандай амалга оширганингизни батафсил айтинг.

Агар номзод ёлғон гапирса, унинг қандай қилиб, қачон ва конкрет нима қилгани ҳақидаги саволга берган жавобига қараб ҳаммаси дарҳол англашилади. Агар у буни қилмаган бўлса, у бу ҳақда тушунарли қилиб гапира олмайди.

Одатда, ёлғон ёки бирор нарса ҳақида сукут сақлаш истаги нигоҳни олиб қочиш, қўллар билан юзга тегиш, кўзларни ишқалаш, ёқани тортиш ва бошқалар билан талқин этилади. Бироқ бу белгилар фақат одамнинг ҳаяжони ҳақида гапириши мумкин. Баъзида одамлар психофизик хусусиятлари туфайли тўғридан-тўғри қарашдан қочишади. Маълумки, меланхолик темпераментли одамлар, интровертлар, уятчан одамлар суҳбатдошнинг кўзига тўғридан-тўғри қараши қийин. Бу уларнинг ёлғон гапираётганини англатмайди. 

«Ёлғон детектори» деб аталадиган кўз олмаси ҳаракатларининг типик намунаси мавжуд: қараш йўналиши ўнгга юқорига, горизонтал ўнгга, кейин нутқ назоратига – чапга пастга. Ички тажрибада бу шундай кетма-кетликка мос  келади – аввал тасаввур қилиш, бу қандай бўлиши мумкинлигини ўйлаб топиш, кейин эса фақат унга мос келадиган нарсани гапириш, ортиқча нарса йўқ.  Аммо бундай шаблонни фақат мутахассис-профайлерлар «ушлаши» мумкин.

Шунинг учун бундай белгиларга эътибор қаратиш ва суҳбат пайтида одам ёлғон гапираётганига қарор қилиш нотўғри. Агар шубҳа пайдо бўлса, саволлар билан аниқлаштиринг, реакцияни кузатинг, номзоднинг жавобларини таҳлил қилинг. Агар у ҳикоясида сўзларини тасдиқлай олмаса, тегишли хулоса чиқаринг. Асосийси, мақсадни ушлаш – одам бўш лавозимга мос келадими ёки йўқми? Ушбу лавозимга қўйиладиган талаблар нуқтаи назаридан унинг заиф ва кучли томонлари қандай?

Шунингдек, шахсий идрок «тузоқларини» ҳам ёдда тутиш керак: 1) бизга ўхшаш инсонлар бизга ёқади ва ўхшамайдиганлари ёқмайди. 2) проекция, суҳбатдошингизга ўзингизнинг салбий фазилатларингизни ўтказиш (сизда бор, лекин сиз томондан англанмайди).

Суҳбат муаммосиз ўтиши ва номзод ўзи ҳақида хотиржам ва ишонч билан сўзлаши учун сиз номзодга танловдан муваффақиятли ўтишига ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин:

  • компания ҳақида  сўзлаб беринг, бўш иш ўрни ҳақида олдиндан маълумот беринг, суҳбатга нима тайёрлаш кераклигини тушунтиринг (тавсиялар, портфолио, сертификатлар);
  • танлов қандай ўтишини тушунтиринг;
  • жой манзилини юборинг, номзодни кутиб олинг,  унга фикрларини тўплаш учун озгина вақт беринг;
  • тўғри масофани сақланг (ишбилармонлик), дўстона мулоқотдан фойдаланинг;
  • номзод учрашадиган раҳбар ҳақида сўзлаб беринг;
  • суҳбат учун номзодга миннатдорчилик билдиринг;
  • қуйидаги амалларни тушунтиринг.

 

Эътибор беринг

Суҳбатда номзодларнинг хатти-ҳаракатларини қандай таҳлил қилиш ҳақида батафсил «Ходимларни қидириш ва саралаш» курсида билиб олишингиз мумкин.

Курс кимларга мўлжалланган:

  • Бошловчи HR-мутахассислар;
  • ходимларни қидириш, танлаш, мослаштириш функцияларини ўзлаштирмоқчи бўлган HR-мутахассислар;
  • ходимларни танлаш ва мослаштириш билан шуғулланадиган ўрта бўғин менежерлари;
  • ходимларни бошқариш тизимини малакали равишда қурмоқчи, ходимларининг ваколатларини ривожлантирмоқчи бўлган раҳбарлар.

Ўқиш – масофадан.

Директив машғулотнинг санаси – 12 сентябрь. Биринчи машғулот санаси – 19 сентябрь.

 

 

 

Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви-кадрлар менежери вазифалари, кадрлар бошқаруви жараёни кадрлар бошқаруви, ўзбекистонда кадрлар бошқаруви, ходимларни бошқариш жараёни, ходимларни ҳужжатлаштириш Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви вазифалари келтирилган. Сиз ҲР менежерининг иш жараёни билан танишишингиз мумкин бўлади. Кадрлар бошқаруви жараёни ҳақида батафсил маълумот /ru/publish/doc/text192778_hodimlikka_nomzod_aldaetganini_qanday_aniqlash_mumkin