Пригодится каждому кадровику в декабре:
Масофадан туриб ишлайдиган ходимларни қандай бошқариш керак
«Ковид воқеаларидан кейин уч йил ўтган бўлишига қарамай ходимларимизнинг бир қисми аввалгидек масофадан туриб ишламоқда. Улар офисга қайтиб ишлашни истамай, «ёки шу тарзда ишлайман ёки ишдан бўшайман» дея, масофадан туриб ишлаш имкониятини шарт сифатида қўйишмоқда.
Бу компаниянинг ишига таъсир қилмоқда, чунки фақат шахсий ўзаро муносабатларда ҳал қилинадиган саволлар мавжуд».
Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА изоҳлади:
– Барчамиз бошдан кечирган вазият масофадан туриб ишлашнинг катта имкониятларини, ходимлар ва менежерлар учун инкор этиб бўлмайдиган афзалликларни намоён қилди, аммо бир вақтнинг ўзида бу иккаласи учун ҳам синов бўлди.
Биз масофавий алоқа учун дастурий маҳсулотлар ва технологияларнинг кескин ўсишига ва янги атама – «масофавий менежмент»нинг пайдо бўлишига гувоҳ бўлдик.
Энди карантин билан боғлиқ вазият ортда қолгач, иш берувчилар кўпинча ходимлар ишининг гибрид шаклини танлашмоқда – офис иши ва масофавий ишларни бирлаштириш.
Нима учун ходимлар офисга қайтишни исташмаяпти:
- йўлга отланиш, кийиниш шарт эмас, ноутбукни очиш билан иш жойида бўлиш мумкин;
- оила ва иш вазифаларининг кўпроқ мослашувчанлиги ва мувозанати. Киши уй ишлари учун бўш вақт топиб, ишни бажариши мумкин;
- Тежамкорлик, йўлга, ҳамкасблар билан мулоқотга вақт кетмайди, чалғимайсиз, шунингдек тушлик учун пул сарфланмайди;
- баъзи одамлар учун масофавий иш анча самаралироқ, уларга офисдан ташқарида иш вазифасига эътибор қаратиш ва натижада уни яхшироқ ва тезроқ бажариш осонроқ.
Афзалликлари аниқ, аммо маълум қийинчиликлар ҳам юзага келиши мумкин:
- иш жойини мустақил равишда ташкил қилиш ва сақлаш керак;
- ҳамкасблар билан заиф алоқа;
- ҳамкасблар ва компаниядан узоқлашганлик сезилади;
- диққатни жамлаш, иш жадвалига риоя қилиш қийин (уй ишлари ва оила аъзолари чалғитади);
- иш куни чўзилади, чунки раҳбарият ва ҳамкасбларнинг сўровлари ишдан ташқари вақтда келади;
- раҳбардан дарҳол жавоб олиш қийин.
Масофадан туриб ишловчи ходимларни бошқаришнинг афзалликлари ва қийинчиликларини кўриб чиқсак, қуйидаги манзарага дуч келамиз: афзалликлар ходимларникига тахминан ўхшаш бўлади, аммо қийинчиликлар бошқача:
- шахсий ўзаро муносабатлар даражаси пасаяди, чунки мулоқотнинг ўзи анча кам;
- ҳар бир ходимни алоҳида назорат қилишга тўғри келади;
- ҳар бир ходим учун вазифаларни аниқ шакллантириш, устуворликларни белгилаш зарур;
- масофадан туриб ишонч муҳитини яратиш, ходимга ва унинг натижаларига таъсир қиладиган барча муҳим жиҳатларни муҳокама қилиш қийин;
- ўзингиз ташкилотчилик ва интизом бўйича намуна бўлишингиз керак;
- мақсадларни, ишларни бажариш мезонларини шакллантира олиш, натижани талаб қилиш зарур;
- вазифани ўтказиш қийинроқ;
- жамоа руҳини сақлаб қолиш мураккаб.
Янги шароитда, масофавий иш ўзининг самарадорлиги ва устунлигини кўрсатганда, уни бутунлай рад этишнинг имкони йўқ ва бу шарт ҳам эмас. Кўп тоифадаги ходимлар айнан масофавий иш шартларида самаралироқ ишлаши мумкин, шунинг учун асосий қийинчилик – бу масофадан туриб ишлайдиган ходимларни самарали бошқаришни ўрганишдир.
Бунинг учун, биринчи навбатда, масофадан бошқариш учун технологиялар ва алоқа воситаларининг мавжудлигини баҳолаш керак. Энг муваффақиятли масофавий иш жараёнлари автоматлаштирилган, лойиҳаларни бошқариш ва иш вазифалари учун махсус дастурлар мавжуд бўлган компанияларда амалга оширилади, бу ерда ходимларнинг иш вазифаларини белгилашдан тортиб то у бажарилгунича назорат қилинади. Менежерларни бундай дастурларда ишончли ишлашга ўргатиш кераклиги кундек равшан.
Кейин турли лавозимлар учун масофавий форматнинг мақбуллигини аниқлаш ва барча ходимларни учта тоифага бўлиш керак:
- Тўлиқ офисда ишловчилар.
Офисда ўзаро алоқада бўлиш учун ташқи ёки ички мижозларга эга бўлган ходимлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширадиган ва улар учун жавобгар бўлганлар.
- Қисман масофадан туриб ишловчилар.
Ушбу тоифадаги ходимлар ҳафтада бир кундан тўрт кунгача офисда бўлишади. Улар асосий йиғилишларда ёки учрашувларда иштирок этиш учун офисга келишади, вазифаларнинг қолган қисми эса бошқа жойда бажарилиши мумкин (одатда ушбу тоифага маъмурий ходимлар киритилади).
- Тўлиқ масофадан туриб ишловчилар.
Нафақат офисдан ташқарида, балки бошқа шаҳар/минтақада ҳам ишлайдиган ходимлар.
Ишнинг гибрид шакли салбий оқибатларга олиб келади. Бу компаниянинг корпоратив маданиятининг заифлашишидир. Ходимлар турли форматларда ва турли жадвалларда ишлаганда, беихтиёр шартларни, жадвални мажбурий таққослаш кетади. Норозилик ва низолар юзага келиши мумкин. Одамлар ҳақиқатан ҳам бир-биридан узоқлашади, бирдамлик ва жамоавий ишлашга эришиш қийин.
Ҳамкасблар ва ўриндошлар ўртасидаги алоқа ва фикр-мулоҳазалар катта зарар кўради, шунинг учун гибрид иш шакли барча жараёнларни муҳокама қилиш ва тавсифлашни, ҳар кимнинг ва ҳамма билан ишлашга бўлган ўзаро талаблар тўғрисида келишувлар тузишни талаб қилади.
Масофадан туриб бошқаришда менежерларга нима қилиш тавсия этилади
1. Жорий ишларни муҳокама қилиш учун яккама-якка учрашувлар ўтказиш. Бундай учрашувлар давомида (ҳафтада бир мартадан ойда бир мартагача) вазифаларни муҳокама қилиш ва ривожланишни баҳолаш, ходимга фикр-мулоҳаза билдириш, иш режасини келишиб олиш мумкин. Визуал алоқа мақсадга мувофиқдир. Юзма-юз учрашувларни ҳеч бўлмаганда олти ойда ёки бир йилда бир марта ўтказиш зарур, уларга баҳолаш ва мақсадларни белгилаш тенглаштирилган.
2. Оператив алоқа ва тафсилотларни аниқлаштириш сеансларини ўтказиш. Мессенжерларда ишлаш қоидаларини жорий этиш керак – эрталабдан мақсадларни муҳокама қилиш, кечқурун – қисқа ҳисобот, кун давомида – саволларга жавоблар, ҳаракатларни тузатиш. Масофадан туриб ишловчи ходим ўзини назорат остида ҳис қилиши ҳамда саволларига жавоб ва керакли кўрсатмаларни олишига ишонч ҳосил қилиши керак.
3. Жамоа ишини мувофиқлаштириш. Материалларни, ҳужжатларни намойиш қилиш, ходимларнинг ишини муҳокама қилиш, режадан оғишларни аниқлаш ва тузатиш ишларини режалаштириш имконини берадиган форматдаги ҳар ҳафталик ёки ҳар чораклик йиғилишлар.
4. Бўлимлар ўртасидаги ишларни мувофиқлаштириш. Тизимли муаммолар ва ўзаро алоқаларни муҳокама қилишга имкон берадиган ҳар хил форматдаги (кундузги ва сиртқи) ҳар ойлик учрашувлар.
5. Бутун жамоанинг умумий йиғилиши. Йилига бир ёки икки марта, имкон қадар ҳамма офисда йиғиладиган тарзда.
6. Ахборот оқимини қўллаш. Асосий тамойил «барча маълумотлар ҳамма учун очиқ».
7. Билим алмашиш, ўқитиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш. Масофадан туриб ишловчи ходимларга ҳар қандай муаммоларни муҳокама қилиш учун ўрганиш, муваффақиятли ечимларни баҳам кўриш ва у ёки бу муаммолар муҳокамасига ҳамкасбларини жалб қилиш учун жой керак.
8. Норасмий мулоқотни сақлаш. Норасмий маълумот алмашиш учун махсус гуруҳлар – табриклар, муваффақият тарихи, севимли машғулотлар.
Шундай қилиб, кимнидир қайтариш (индивидуал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда), кимнидир «масофадан» бошқариш самаралироқ. Бу бизнинг замонамизнинг ҳақиқатлари.
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби: