Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Ходимдан интизомий жазо олиб ташланди, у эса яна тартибни бузди…
Ходим интизомий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун ҳайфсан олди. 3 ойдан кейин ходим ҳисобда турувчи бўлим бошлиғининг илтимосига кўра ундан интизомий жазо олиб ташланди. Аммо шундан кейин ходим меҳнат интизомини яна бузди.
Иш берувчи меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун уни ишдан бўшатишга ҳақлими?
– Йўқ, ҳақли эмас.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак . Агар ушбу даврда ходим яна интизомий ҳуқуқбузарлик содир этса, уни Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 4-банди бўйича меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиш мумкин.
Аммо ходимнинг интизомий жазосини муддатидан олдин бекор қилишга ҳам йўл қўйилади. Иш берувчи буни ўз ташаббусига кўра, ходимнинг меҳнат жамоаси ёки бевосита раҳбарининг илтимосномасига кўра қилиши мумкин .
Интизомий жазо муддати тугаганидан кейин у автоматик равишда сўндирилади. Уни муддатидан олдин олиб ташлаш тўғрисида эса буйруқ чиқарилиши керак.
Агар ҳайфсан тегишли буйруқ чиқарган ҳолда бўлим бошлиғининг илтимосига кўра расман бекор қилинган бўлса, ходим интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Тегишинча, иш берувчи энди уни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшата олмайди.
Иш берувчи ходим учун илтимос қилган бўлим бошлиғини интизомий жавобгарликка тортишга ҳақлими? Шунингдек, иш берувчи бўлим бошлиғини интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли эмас. Ахир унинг ўзи меҳнат интизомини бузмаган. Бундан ташқари Меҳнат кодексида бевосита раҳбарнинг ходимдан интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқи назарда тутилган .
Валерия ЛЯНДРЕС янгилади