Ходимларнинг шахсга доир маълумотлари қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади

12.03.2024

Тавсияномада:

– Қандай маълумотлар шахсга доир маълумотларга киради

– Шахсга доир маълумотлар қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади

– Қандай ҳужжатларни ишлаб чиқиш керак

– Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

Иш берувчи ходимларнинг шахсга доир маълумотларини хавфсизликда сақлаши шарт. Қонунчилик шахсга доир маълумотларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳимоялаш талабларига риоя қилмаганлик учун иш берувчининг зиммасига жавобгарлик юклайди.

Шахсга доир маълумотларга қандай маълумотлар  киради

Ходимнинг шахсга доир маълумотлари – ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги  маҳфий ахборотдир . Ходимлар шахсга доир маълумрларни меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этади.

Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради:

  • Ф.И.О., туғилган санаси ва жойи;
  • ЖШШИР (мавжуд бўлса);
  • маълумоти ва бу тўғрисидаги ҳужжалар;
  • меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилаётган ишлари, ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда;
  • доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари – серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги;
  • шахсий телефон рақами, электрон почта манзили;
  • ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар – захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун;
  • СТИР, мавжуд бўлса;
  • ШЖБПҲнинг рақами;
  • мажбурий тиббий кўрик натижалари;
  • ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари;
  • оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг Ф.И.О. ва туғилган саналари;
  • ходимнинг ва унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар.

Шахсга доир маълумотларга шу жумладан ходимнинг анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи биометрик маълумотлар ҳам киради .

Вазият
Ходимнинг иш ҳақи миқдори унинг шахсга доир маълумотларига кирадими
Ташкилотимизда ходимлар уларга белгиланган иш ҳақи миқдорини ўзаро муҳокама қилишади. Агар иш ҳақи ҳисоблаш бўйича бухгалтер бошқа ходимлар билан уларнинг ҳамкасбларининг иш ҳақи миқдорини муҳокама қилса, бу қоидани бузиш ҳисобланадими ва бунинг...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro