Иш вақтининг ҳисобини қандай юритиш керак
Тавсияда:
– ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақти давомийлигининг ҳисоб-китоби;
– иш вақтини ҳисобга олишнинг турини танлаш;
– иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдириш.
Ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олинг ва буни бунинг учун махсус мўлжалланган ҳужжатларда – табелларда, журналларда ва бошқаларда қайд этиб боринг МК 200-м.
Ҳисобга олиш ҳужжатларини, иш вақтини ҳисобга олишнинг – ҳар кунги (кунбай) ёки жамлаб ҳисобга олиш турига қараб расмийлаштиринг.
Иш вақтини ҳисобга олиш, қоида тариқасида, кадрлар бўлими ходими томонидан юритилади. Aгар штатлар жадвалига кўра, корхонада бундай лавозим мавжуд бўлмаса, ҳисобга олиш бўйича мажбуриятлар бошқа ходимга, масалан, бухгалтерга юклатилиши мумкин.
Ҳар кунлик ҳисобга олиш тизими жорий этилганда ҳар бир ходим томонидан ишланган соатларни ҳар куни ҳисобга олинг. Ҳар кунги ишнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соатдан ошиши мумкин эмас МК 185-м. Кўрсатилган давомийликдан ортиқча бўлган иш соатларни иш вақтидан ташқари ишланган соатлар деб ҳисобга олинг МК 189-м. Бунда баъзи ходимларга қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти белгиланганлигини эсдан чиқарманг. Шу боис уларнинг ҳар кунги иш вақти меъёри умумбелгиланган меъёрдан камроқ бўлади.
Агар иш шароитларига кўра, белгиланган иш вақтининг кунлик (ҳафталик) давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади МК 199-м.
Бундай усулда ходимлар учун йўл қўйиладиган иш соатларини бир кун (ҳафта) учун эмас, балки узоқроқ муддатга (ҳисобга олинадиган давр) – ой, чорак ва ҳ.к. учун белгиланг. Бунда ҳисобга олинадиган давр 12 ойдан, иш куни (смена) эса – 12 соатдан ошмаслиги кераклигини унутманг.
Ҳисобга олинадиган даврда ишланган вақт белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини текшириб туринг. Агар ҳисобга олинадиган давр ой деб олинган бўлса, унда ходим алоҳида олинган ҳафтада 40 соатдан ортиқ ҳам ишлаши мумкин, бироқ бир ой учун ҳисоб-китобда ортиқча ишланган соатлар бўлмаслиги лозим. Яъни, ортиқча ишланган соатлар ҳисобга олинадиган давр учун йўл қўйиладиган иш вақти муддатига тўғри келиши керак.
2024 йил декабрь ойи учун иш вақти тақвими МКнинг 208-моддаси ва 23.12.2023 йилдаги 213-сон ПФга мувофиқ тузилган
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни – 8 декабрь якшанба кунига тўғри келади, шунинг учун МК 208-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, барча иш режимлари учун 9 декабрь – қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
2024 йил декабрь ойида биз узлуксиз дам оламиз:
- беш кунлик иш ҳафтаси учун 3 календарь кун: 7 декабрь (шанба), 8 декабрь (якшанба, байрам куни), 9 декабрь (душанба) – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни
- олти кунлик иш ҳафтаси учун 2 календарь кун: 8 декабрь (якшанба, байрам куни), 9 декабрь (душанба) –...