Пригодится каждому кадровику в декабре:
Чет эллик Ўзбекистонда қандай қилиб директор бўлиб ишлаши мумкин
«Биз чет элликни масофадан туриб ишлашга МЧЖ раҳбари лавозимига ишга қабул қилмоқчимиз. Масофавий иш учун раҳбарни ишга олиш бўйича тўғридан-тўғри чекловларни топа олмадим. Лекин мантиқан бу нотўғри эканлигини тушунаман. Меҳнат кодексида масофадан туриб ишлаш учун раҳбарни ишга қабул қилиш бўйича чекловлар йўқ. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 6-бандида бошқарув органларига ҳавола мавжуд. Аммо 39-модданинг 4-бандида раҳбарнинг меҳнат шартларини белгилаш мумкин бўлган меҳнат шартномасига ҳавола мавжуд.
Чет эллик мутахассиснинг масофадан ёки аралаш режимда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан ташкилот раҳбари лавозимига қабул қилишда чекловлар ёки тақиқлар белгиланганми? Бундай иш режимида чет эллик Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқнома олиши керакми?»
«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради:
– Амалдаги қонунчиликда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари учун меҳнат фаолиятини масофадан туриб ёки аралаш режимда амалга оширишга тақиқ бўлмагани каби, меҳнат фаолиятини бевосита у жойлашган манзилда амалга ошириш учун тўғридан-тўғри талаб йўқ.
Раҳбарнинг фаолиятини тартибга солиш уни ишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилган иш берувчига (таъсисчи ва бошқалар) тақдим қилинади. Айнан иш берувчи барча ижобий ва салбий томонларни атрофлича ўрганиши ҳамда чет эллик раҳбарнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш туси бўйича якуний қарор қабул қилиши керак.
Вариантлар турлича бўлиши мумкин.
1. Чет эллик ходим корхона (ташкилот) жойлашган жойда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан раҳбар лавозимига ишга қабул қилинмоқда .
Бундай ходим учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир Тасдиқнома олиниши керак (бундан буён матнда – Тасдиқнома).
Тасдиқномани олиш тартиби 22.02.2022 йилдаги 86-сон ВМҚнинг махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда, айнан 20-иловада баён қилинган. Алоҳида шахслар тасдиқнома олишлари шарт эмас – 20-илованинг 12-бандига қаранг.
Меҳнат шартномаси Тасдиқноманинг амал қилиш муддатига расмийлаштирилади .
2. Чет эллик ходим меҳнат фаолиятини чет элдан туриб масофадан амалга ошириш билан раҳбар лавозимига қабул қилинмоқда.
Чет эллик масофадан туриб ишловчилар чет элдан туриб ишлаган тақдирда Тасдиқнома олишлари шарт эмас .
Меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 456, 521–526-моддаларига мувофиқ масофадан туриб ишловчи – чет эллик сифатида расмийлаштирилади.
Раҳбар корхона жойлашган ерга келиши зарур бўлса, хизмат сафари расмийлаштирилади .
Масофадан туриб ишлайдиган директорни ишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқаётганда, ҳужжатларни имзолаш ва умуман электрон ҳужжат айланиши тартиби қандай бўлиши, ташкилотнинг бошқа мансабдор шахси томонидан имзо қўйиш ҳуқуқи учун ишончнома расмийлаштирилиши кераклиги ҳақида ўйланг. Меҳнат кодексининг 459-моддаси 1-қисмида белгиланган масофадан туриб ишловчи ходимнинг ишини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олинг.
3. Чет эллик ходим меҳнат фаолиятини аралаш режимда амалга ошириш билан раҳбар лавозимига қабул қилинмоқда: вақтнинг бир қисмида корхона жойлашган жойда ишлайди; бир қисмида – масофадан туриб .
Раҳбар ходим учун Тасдиқнома олиш керак.
Стационар иш жойида ишлаш ва масофадан туриб ишлаш даврлари, шунингдек уларнинг навбат билан алмашиниши меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан аниқланади .
Аралаш режимда сиз раҳбарнинг масофавий ишининг ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга олишингиз керак: ЭРИ ёрдамида ҳужжатларни имзолаш, бошқа мансабдор шахслар томонидан имзолаш ҳуқуқи учун ишончномаларни расмийлаштириш.
Аралаш режимда меҳнат шартномаси Тасдиқноманинг амал қилиш муддатига расмийлаштирилади.
Белгиланган иш режимдан қатъи назар, чет эллик мутахассис билан меҳнат шартномаси ЯММТга киритилиши керак.
Бунинг учун чет эллик давлат хизматлари маркази ёки ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими орқали ЖШШИРни олиши керак.
Бунинг учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
- паспорт сканери;
- электрон шаклда оқ фондаги фотосурат;
- ишончнома (агар чет эллик учун ЖШШИРни вакил олса).
Чет элдан ишчи кучини жалб қилишда иш берувчига қўшимча талаблар белгиланган. Хусусан, у қуйидагиларга мажбур:
- Тасдиқнома муддати тугаши билан чет эл фуқароси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;
- чет эл фуқароси ишдан бўшатилган ёки ташкилот тугатилган тақдирда, Агентликни бир ҳафта ичида хабардор қилиш .
Ўзбекистон Республикасида чет элдан иш кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузган иш берувчининг мансабдор шахси МЖТКнинг 49-4-моддаси бўйича БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача жарима тўлаш билан маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этилган худди шу ҳуқубузарлик БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
- Қайси чет элликларга Ўзбекистонда ишга қабул қилинаётганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди;
- Чет эл фуқаросига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бериш тартиби;
- Чет эллик фуқарони ФҲХ шартномаси бўйича ишга олишда йиғим тўламаса бўладими;
- Чет эл фуқароси битта рухсатнома билан икки ташкилотда ишлаши мумкинми.