Байрам кунларига мукофотлар қандай тўланади

18.04.2024
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Рағбатлантириш хусусиятига эга даромадларга ходимлар томонидан иш ҳақидан ташқари олинадиган мукофотлар, устамалар ва бошқа тўловлар киради. Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жисмоний шахснинг жами даромадига киритилади ва уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Иш берувчи ходимларни моддий рағбатлантириш: мукофот, устама, бонуслар ва ҳ.к. тўлаш ҳуқуқига эга.

Байрам кунларига мукофотлар

Қонун ҳужжатларида тижорат ташкилотларини мукофотлаш юзасидан қандайдир чекловлар белгиланмаган. Компаниялар ўз фаолиятининг хусусиятлари, молиявий шароити ва ривожланиш мақсадларига қараб ходимларини рағбатлантириш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва қўллаш ҳуқуқига эга.

Ташкилотнинг жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд ички ҳужжати билан байрам кунларига, юбилей саналарига ёки шунга ўхшаш ҳолатларга мукофотлар тўлаш назарда тутилиши мумкин. Байрам кунлари рўйхати Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган.

Давлат байрамларидан ташқари муайян ташкилотнинг байрами ва касб санаси, масалан, унинг ташкил этилган куни мавжуд.

Қайси муҳим саналарга мукофотлар тўлашни ҳар бир ташкилот молиявий имкониятлари ва ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилаши мумкин.

Мукофот миқдори қатъий белгиланган, маошга нисбатан фоизда ёки бошқа усулда белгиланиши мумкин. Бироқ, бундай мукофотлар ходимларнинг меҳнат натижаларига боғлиқ эмас. Байрам кунларига, масалан, Янги йил учун мукофотлар одатда барча ходимларга бир хил миқдорда тўланади.

Тўловнинг барча шартлари ва миқдорларини жамоа ёки меҳнат шартномасида ёхуд ички ҳужжатда белгиланг. Агар ушбу ҳужжатларда улар қайд этилмаган бўлса, унда тўловни раҳбарнинг байрам (юбилей) муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштиринг.

Меҳнат натижалари бўйича ойлик ва чораклик мукофотларни 

Ойлик ёки чораклик пул мукофотлари одатда ишлаб чиқариш ёки сотиш режасининг бажарилиши, белгиланган меҳнат сифати даражасининг таъминланиши каби олдиндан ўрнатилган меҳнат кўрсаткичларига эришилганида тўланади.

Бошқариш тизими, шунингдек KPI (ингл....

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro