Ўриндош ходимга иш вақтини қандай қилиб тўғри белгилаш керак

23.05.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Кўпинча ўриндош ходимга иш вақти давомийлигини белгилашда Меҳнат кодексининг 437-моддаси нотўғри талқин қилинади. Барча ўриндошлик асосида иш вақти нормасининг ярмидан ортиғида ишлаш мумкин эмаслигини билади. Иш вақтининг қайси нормасини асос қилиб олиш керак: асосий иш бўйичами ёки ўриндошлик асосидами?

Меҳнат кодексининг 437-моддасининг биринчи қисмида шундай дейилган: «Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас».

Яъни, ўриндошлик асосидаги ишнинг максимал давомийлиги асосий иш бўйича иш вақтининг давомийлигига эмас, балки ўриндошлик асосидаги иш вақтининг нормасига боғлиқ. Ўз навбатида, иш вақти нормаси ўриндошлик асосида ишловчи ходимларнинг қайси тоифасига киришига боғлиқ.

Ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган («беш кунлик»да 8 соатлик иш куни ва «олти кунлик»да 7 соатлик иш куни) нормал иш давомийлиги амал қиладиган «оддий» ходимлар тоифаси мавжуд.

Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари  ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. Масалан, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга, шунингдек иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларга (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар), ногиронлиги бўлган...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro