Қонун томонидан иш вақтининг қандай турлари назарда тутилган

01.08.2024

Тавсияномада:

– иш вақтининг нормал давомийлиги;

– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;

– тўлиқсиз иш вақти;

– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.

Иш вақти – бу ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, иш жадвалига ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажарадиган бўлса, ўша вақтдир, .

МК иш вақтининг учта турини назарда тутатди:

  • иш вақтининг нормал давомийлиги;
  • иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
  • тўлиқсиз иш вақти.

Улар давомийлиги ва белгилаш тартиби билан фарқ қилади. 

Иш вақтининг нормал давомийлиги қандай белгиланади  

Иш вақтининг нормал давомийлиги 5-кунлик иш ҳафтасида ҳам, 6-кунлик иш ҳафтасида ҳам ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, .

5-кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг энг кўп давомийлиги – 8 соат, 6-кунлик иш ҳафтасида эса – 7 соат. 6-кунлик иш ҳафтасида ортиқча ишлашга йўл қўймаслик учун (6 х 7 = 42), иш соатларини тақсимлашнинг турли вариантларини назарда тутиш мумкин. Масалан:

  • ҳафтада 5 кун – 7 соатдан, шанба куни эса – 5 соат (35 + 5 = 40);
  • ҳафтада 4 кун – 7 соатдан,  2 кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва ҳоказо.

Ушбу талаблар нафақат давлат корхоналарига татбиқ этилади. Иш вақти нормаларига барча корхоналар риоя қилишлари шарт. Бунда ташкилотнинг...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro