Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади

01.08.2024
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш;

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати;

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш;

– ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили кимларга тақдим этилади

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили – МК кўра, ижтимоий таътил турларининг бири ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили фақат ҳомиладор аёлларга бола туғилгунга қадар , ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан бошлаб берилади . Ходимнинг оиласидаги бошқа шахслар, болани парваришлаш таътилидан  фарқли, бундай таътилга даъво қилолмайдилар. Бунда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васийлик қилган ходимларга, белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг 28, 30-бандлари, , фарзандликка олинган пайтдан бошлаб нафақа тўланади ва янги туғилган болани парваришлаш бўйича таътил бола туғилган кундан бошлаб 56 кунгача, икки ёки ундан ортиқ чақалоқ фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса бола туғилган кундан бошлаб 70 календарь кунгача берилади.

Эслатиб ўтамиз
Иш берувчи аёлга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини беришни рад этиши мумкин эмас. Ушбу таътил асли ҳолида берилиши керак, уни бошқа муддатга кўчириш, пуллик компенсацияга алмаштириш, ҳатто аёл бунга рози бўлган тақдирда ҳам, мумкин эмас, 
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro