Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади

23.07.2024

Ўқув таътилини расмийлаштириш шартмиТавсияномада:

– ижтимоий таътилларнинг турлари;

– ижтимоий таътилни беришни рад этиш;

– ижтимоий таътилга чиқиш ҳоллари;

– ижтимоий таътилни пул билан алмаштириш, уни кўчириш ёки бошқа таътил билан жамлаш;

– ижтимоий таътилни тақдим этишда иш берувчининг мажбуриятлари;

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш;

– болаларни парваришлаш таътилини тақдим этиш;

– таълим олиш муносабати билан таътил бериш;

– ижодий таътилни тақдим этиш.

Қандай ижтимоий таътиллар бўлади 

Ижтимоий таътил – ходимга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътил туридир, . Ижтимоий таътил – дам олиш вақти эмас, унинг мақсади ва хусусиятлари ўзгача, .

Меҳнат кодекси қуйидаги ижтимоий таътилларни назарда тутади, :

  1. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили.
  2. Болаларни парваришлаш таътили.
  3. Таълим олиш муносабати билан бериладиган таътил.
  4. Ижодий таътил.

Шунингдек, моҳиятига кўра, ижтимоий ҳисобланадиган таътиллар ҳам бор:

  1. Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътил, .
  2. 12 ёшга тўлмаган болалар ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига, васийсига бериладиган таътил,  .
Эътибор беринг
Жамоа келишуви, жамоа шартномасида ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳужжатда қуйидагиларни назарда тутишингиз мумкин:
  • бошқа ижтимоий таътилларни бериш, масалан, никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар;
  • ижтимоий таътиллар давомийлигини кўпайтириш;
  • ижтимоий таътилларда бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ёки унинг бир қисмини, қонунчиликда иш ҳақи сақланмайди дейилганда, сақлаб қолиш;
  • ушбу таътилларни меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини  берадиган иш стажига киритиш, .

Иш берувчи ижтимоий таътил беришни рад этиши мумкинми

Ижтимоий таътил таътиллар жадвали, иш ва календарь йил билан боғлиқ эмас. У ходимда тегишли ҳолатлар юзага келган ёки келмаганлигига боғлиқ. Демак, агар тегишли ҳолатлар юзага келганлиги тасдиқланган факт бўлса, масалан, ҳомиладорлик, бола туғилиши, таълим муассасасига ўқишга кириш ва бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш берувчи ходимга ижтимоий таътил бериши шарт ва рад этиши мумкин эмас .

Шу билан  бирга ходим ушбу ҳолатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro