Сменали ишни қандай ўрнатиш ва қўллаш керак

30.08.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

- сменали иш вақти режими қачон қўлланилади

- сменали ишни қандай ўрнатиш ва иш вақтини ҳисобга олиш керак

- дам олиш ёки байрам кунларидаги сменага қандай ҳақ тўлаш керак

- смена жадвалини қандай тузиш керак

Сменали иш вақти режими қачон қўлланилади

Сменали иш – бу икки ва ундан ортиқ сменада ишлаш. Сменали ишни ўрнатиш тартибини Меҳнат кодексининг 192-моддаси тартибга солади.

Сменали режимни жорий этиш икки сабабга кўра бўлиши мумкин:

1) агар ишлаб чиқариш жараёни (иш) давомийлиги ҳар кунлик ишнинг рухсат этилган давомийлигидан ошиб кетса. Ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлиги технологик омилларга кўра иш сменасининг давомийлигидан ошадиган сутканинг бир қисмини эгаллаши ёки узлуксиз бўлиши мумкин;

2) ускуналардан янада самаралироқ фойдаланиш, ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмини ошириш мақсадида.

Ушбу сабаблардан келиб чиқиб, ходимлар учун икки, уч ёки тўрт сменали иш режими ўрнатилади. Масалан, 4 сменали иш жадвалида уч смена сутка давомида ишлайди (бунда ҳар бир ходим – 12 соатдан кўп эмас), тўртинчиси эса дам олади.

Сменали ишни қандай ўрнатиш ва иш вақтини ҳисобга олиш керак

Сменали ишда иш вақти режими смена жадвали билан белгиланади. Нима учун айнан у билан? Аксарият ташкилотларда ходимлар учун иш вақти режими ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда – ИМТҚ) билан белгиланади. Аммо сменали иш вазиятида ИМТҚда бундай режимга тегишли барча масалаларни акс эттириш анча мураккаб. Ҳатто иш бир сменада бажариладиган жойларда ҳам асосий ишлаб чиқариш ходимлари учун иш вақти режими алоҳида ходимлар учун ўрнатилган вариантга мос келмаслиги мумкин. Масалан, объект ёки ҳудуднинг суткалик қўриқчилари, навбатчи диспетчерлар, электриклар, механиклар, сантехниклар, ҳайдовчилар ва ҳоказолар учун. Шунинг учун бундай ҳолларда ИМТҚдан ташқари,...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro