Ходимга иш вақти қандай белгиланади

01.09.2024

Тавсияномада:

иш вақтига нималар киритилади ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд;

– иш вақтининг нормал давомийлиги;

– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;

– тўлиқсиз иш вақти;

– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.

Иш вақтига нималар киритилади ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд

Иш вақти – ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига (кейинги ўринларда – ИМТҚ), сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақтдир . Иш вақти ҳисобга олиниши керак ва уни иш берувчи ташкил этиши лозим.

Ҳақ тўланадиган иш вақтига қуйидагилар киритилади ва ҳисобга олинади:

  • ходим меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажарган вақт. Бу ички меҳнат тартиб қоидаларига, ишлаш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг алоҳида кўрсатмасига биноан ходим иш бажариладиган жойга келган пайтдан эътиборан ҳамда ушбу иш кунида (сменада) ишдан ҳақиқатда озод бўлган пайтга қадар бўлган давр. Мазкур вақт оралиғига: 

- яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиб келиш вақти;

- иш жойига кираверишдан то иш жойигача бўлган йўл учун;

- иш бошланишидан олдин ва иш тугаганидан кейин кийим-бош алмаштириш учун;

- ишдан кетаётганда рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган вақт кирмайди. Демак, ушбу даврлар иш вақтига киритилмайди ва ҳисобга олинмайди.

  • ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажармайдиган алоҳида даврлар:

- ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт;

- технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган танаффуслар. Масалан, 0224-07-сон Санитар қоидалари ва нормаларига кўра, компьютер техникасида ишлаганда, иш бошлангандан сўнг 2 соатдан кейин, тушлик танаффусидан кейин эса ҳар соатда давомийлиги 15 дақиқа бўлган танаффусларни белгилаш керак;

- болани овқатлантириш учун танаффуслар;

- асосий ва тайёргарлик-якуний ишларни бажариш вақти: наряд, материаллар, асбоб-ускуналар олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш ўрнини тайёрлаш ва тозалаш, тайёр маҳсулотни топшириш ва бошқалар;

- МКда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа вақт даврлари.

Эътибор беринг
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro