Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак

02.10.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қоғоз меҳнат дафтарчасини юритиш керакми

– ташкилотда меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул шахс

– меҳнат дафтарчасида ёзувлар қандай юритилади

– «Ходим ҳақида маълумотлар» бўлими

– ишга қабул қилиш ҳақида ёзув

– бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида ёзув

– меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ёзув

– Қуролли Кучлар органларидаги хизмат вақти ҳақида ёзув

– малака ошириш ҳақида ёзув

– олий таълим муассасасида ўқиш ҳақида ёзув

– ўриндошлик асосида ишлаш ҳақида ёзув

– бошқа ишга вақтинча ўтказиш ҳақида ёзув

– бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш ҳақида ёзув

– меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тузатиш

– меҳнат дафтарчасини бериш

Қоғоз меҳнат дафтарчасини юритиш керакми

01.01.2020 йилдан бошлаб Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) жорий этилган бўлиб, унда ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчалари шакллантирилади (сайт – my.mehnat.uz) 31.10.2019 й. ПҚ-4502-сон. Шу билан бирга, қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш бекор қилинмаган, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қилишда давом этмоқда 29.01.1998 й. рўйхат рақами 402-сон (кейинги ўринларда – 402-сон Йўриқнома). Шунинг учун иш берувчи электрон меҳнат дафтарчасини ҳам, қоғоз меҳнат дафтарчасини ҳам агар у ходимда мавжуд бўлса, параллель равишда юритиши шарт. Агар сизга меҳнат фаолиятини биринчи марта бошлаётган ёки 01.01.2020 йилдан кейин иш бошлаган ходим ишга жойлашса – унинг фақат электрон меҳнат дафтарчаси юритилади. Бу ЯММТнинг жорий этилиши билан аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий марказлари (меҳнат биржалари) қоғоз меҳнат дафтарчалари бланкаларини беришни тўхтатганлиги билан боғлиқ. Тегишинча, ташкилотлар томонидан уларни сотиб олиш тўхтатилган.

Бундан ташқари, 2020 йилдан кейин меҳнат дафтарчасини йўқотган шахсларда ҳам қоғоз меҳнат дафтарчаси бўлмаслиги мумкин. Улар, эҳтимол, қоғоз дубликатини ололмаган бўлишлари мумкин, шунинг учун уларнинг меҳнат фаолияти ҳам фақат ЯММТда акс эттирилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишлаётганларга қоғоз меҳнат дафтарчаси юритилмайди, улар ишга қабул қилинаётганда «меҳнат дафтарчаси» ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар МК 124-м. 1-қ. 3-хатбоши. Ўриндошларнинг меҳнат дафтарчасини асосий иш жойидаги иш берувчи юритади.

Вазият
Чет эл фуқаросига қоғоз меҳнат дафтарчаси юритиш керакми
Ташкилотга чет эл фуқароси ишга қабул қилинди. У ўз ватанида берилган меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни киритишни сўрамоқда. Иш берувчи бошқа давлат томонидан берилган чет эллик ходимнинг қоғоз меҳнат дафтарчасини юритишни давом эттиришга мажбурми?
– Йўқ, мажбур эмас.
Бошқа давлатда тасдиқланган намунадаги меҳнат дафтарчасидан фойдаланиш ҳам, унга чет эллик ходимнинг иш даври тўғрисидаги ёзувларни киритиш ҳам мумкин эмас. Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш назарда тутилмаган. ЯММТ доирасида Ўзбекистонда ишлаётган шахсларнинг, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, электрон меҳнат дафтарчалари яратилади.
Агар чет эллик ходимга Ўзбекистонда ишлаганлиги далилини тасдиқловчи расмий ҳужжат керак бўлса, у my.mehnat.uz тизимидан ўз электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани мустақил равишда ёки иш берувчининг ёрдами билан юклаб олиши мумкин.

Агар қоғоз меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса. Уни ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимлар учун 402-сон Йўриқномага мувофиқ юритинг. Меҳнат дафтарчалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари сифатида кадрлар бўлимида ёки меҳнат дафтарчаларини бериш учун масъул шахсда сақланади. Шунингдек улар ишга қабул қилинганда ходимлардан олинган барча меҳнат дафтарчалари ҳисобини махсус Китобда юритишлари керак. Унинг шакли 402-сон Йўриқномага 3-иловада белгиланган.

 

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

ҳисобга олиш

КИТОБИ

т/р

Менат дафтарчаси қабул қилинган ва тўлдирилган сана

Меҳнат дафтарчаси эгасининг

Ф.И.Ш.

Меҳнат дафтарчасининг серия ва рақами

Ходимнинг мутахассислиги ва касби

Ходим қабул қилинган бўлим номи (лавозими)

Ходим ишга қабул қилинган буйруқнинг санаси ва рақами

Меҳнат дафтарчасини қабул қилган ёки янги дафтарчани тўлдирган масъул шахснинг имзоси

Янги меҳнат дафтарчасини берганлик учун олинган сумма   

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаси берилган сана (кун, ой, йил)

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини топширгани ҳақидаги имзоси 

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини олгани ҳақидаги имзоси

кун

ой

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Китоб саҳифаларини рақамланг, ип билан тикинг, ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлганда) билан тасдиқланг. Буни қандай қилиш керак: журнал тикилган ипнинг учларини унинг орқа муқовасининг ички томонига чиқаринг, уларни оқ қоғознинг икки тасмаси орасига жойлаштиринг ва елимланг. Кейин пломбани муқованинг ички томонига маҳкамланг ва унга фирманинг оддий думалоқ муҳрини (мавжуд бўлганда) ёки кадрлар хизматининг муҳрини унинг бир қисми муқовани қоплаб турадиган тарзда босинг. Сўнгра ушбу китобга нечта саҳифа тикилганлиги, рақамланганлиги ва муҳр билан тасдиқланганлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзувни киритинг. Ёнига раҳбарнинг имзосини...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro