Иш берувчининг ходим олдидаги моддий жавобгарлиги
Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, локал норматив ҳужжатларга, жамоа шартномаси, битимлар ва меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши шарт. Агар иш берувчи ходимга зарар етказган бўлса, у моддий жавобгар бўлади. Бунда, агар ходимга маънавий ёки жисмоний азоб-уқубатлар етказилган бўлса, иш берувчи ходимга қонунга хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик туфайли етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт.
Меҳнат кодекси иш берувчининг ходим олдида моддий жавобгарлиги юзага келадиган бир қатор ҳолатларни белгилайди:
- ходимнинг меҳнат қилиш имкониятидан қонунга хилоф равишда маҳрум этилиши;
- ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказиш;
- иш ҳақи ва ходимга тегишли бошқа тўловларни тўлашни кечиктириш;
- ходимнинг мол-мулкига зарар етказиш.
Иш берувчи ходимнинг меҳнат қилиш имкониятидан қонунга хилоф равишда маҳрум этилганлиги учун қачон ходим олдида жавобгар бўлади
Ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда иш берувчи унга олинмаган иш ҳақини тўлаши шарт. Иш берувчининг бундай жавобгарлиги, агар ходим иш ҳақини қуйидаги ҳолларга кўра ололмаган бўлса, юзага келади:
- ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш. Ишга қабул қилишни рад этиш асосли ва қонуний бўлиши керак. Акс ҳолда иш берувчининг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилади – ҳатто жиноий жавобгарликкача. Қачон ишга қабул қилишни рад этиш мумкин ва қачон мумкин эмаслигини тавсияномадан билиб олинг;
- ходимни бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказиш. Бошқа ишга ғайриқонуний ўтказиш, қоида тариқасида, агар ходимнинг малакаси етарли бўлмаса ёхуд соғлиғининг ҳолати унга меҳнат шартномаси бўйича ўз меҳнат вазифаларини бажаришга имкон бермаса, иш ҳақининг пасайтирилиши ва лавозим вазифаларининг ўзгариши билан бирга кечади. Бошқа ишга ўтишни қандай расмийлаштириш мумкин – тавсияномада;
- ходимни ғайриқонуний равишда ишдан четлаштириш. Иш берувчи ғайриқонуний равишда ишдан четлаштириш оқибатларини тушуниши керак. Суд жараёнларининг олдини олиш учун, ходимни ишдан четлаштиришни қандай расмийлаштиришни билиб олинг.
- ноқонуний ишдан бўшатиш. Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МКнинг 155-моддасида келтирилган. Ходим қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган тақдирда, у суднинг...