Ҳайдовчининг ишини қандай ташкил қилиш керак

05.11.2024
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- ҳайдовчини ишга қабул қилиш хусусиятлари қандай

- иш ва дам олиш режимини қандай белгилаш керак

- агар транспорт ходимининг иши сайёр ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлса

- ҳайдовчига қандай масъулият юклатилган

- ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

Ишга қабул қилиш хусусиятлари 

Транспорт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари Меҳнат кодексининг 500-моддаси томонидан назарда тутилган бўлиб, унда “транспорт ходимлари” тушунчаси аниқ белгиланган.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар, лавозимлар Рўйхатига мувофиқ бошқа ходимлар транспорт ходимларидир, МК 500-моддасининг 1 қисми.

Кўрсатилган тоифадаги ходимлар мажбурий тартибда: 

  • касбий тайёргарликка эга ва касбий тайёргарликка эгалиги тегишли ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳоказо) билан тасдиқланган бўлиши керак.
  • ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши керак.
Муҳим

Транспорт ходимларига ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилмайди.

Ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш учун ёшга доир чеклашлар мавжуд:

  • «B» ва /ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи 18 ёшдан берилади;  
  • «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқи 21 ёшдан берилади
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro