Иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай юритиш керак
Тавсияда:
- иш вақтини ҳисобга олиш табели нима учун керак
- табелни ким тўлдиради
- табель қандай ва қайси шаклда юритилади
- табелни тўлдириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома
- табелда алоҳида даврларни қандай акс эттириш керак
Иш вақтини ҳисобга олиш табели нима учун керак
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этиши шарт. Бу қуйидагиларни назорат қилиш учун керак:
- ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши ва иш куни (смена) тугагандан сўнг ишдан кетиши;
- иш вақти ва ишдаги танаффуслардан тўғри фойдаланиш;
- ходим томонидан нормал меҳнат шароитида ва нормал шароитлардан четга чиқишда (бекор туриб қолишлар, «ортиқча иш », тунги вақтдаги иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш ва ҳ.к.) ҳақиқатда ишлаб берилган вақт.
МК иш берувчини ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олишни юритишга мажбур қилади, лекин буни айнан табелларда қилишни белгиламайди. Бу бошқа ҳужжатлар (журналлар, карточкалар), шу жумладан электрон ҳужжатлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу мақсадларда аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалардан фойдаланишга рухсат этилади. Шунинг учун ҳар бир ташкилот ҳар бир ходим ишлаб берган вақтни қаерда ва қандай усулда қайд этишни мустақил равишда ички тартибда белгилашга ҳақли.
Бироқ амалиётда иш вақтини ҳисобга олишнинг энг мақбул ва қулай шакли, одатда энг кўп қўлланиладигани айнан табелдир. Шунинг...