Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарларида сафар харажатларини қандай тўлаш керак

04.12.2024

Тавсияда:

– чет эл хизмат сафарини расмийлаштириш;

– чет эл хизмат сафари муддатини аниқлаш;

– қопланадиган сафар харажатлари рўйхати;

– суткалик харажатлар;

– яшаш харажатлари;

– транспорт харажатлари;

– вакиллик, кутилмаган ва бошқа харажатлар;

– сафар харажатлари учун бўнак;

– хизмат сафаридаги ходим касал бўлганда сафар харажатлари;

– чет эл хизмат сафари бўйича ҳисобот;

– сафар харажатлари бўйича курс фарқини ҳисобга олиш;

– сафар харажатларини бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида акс эттириш.

Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига юборилган ходимлар билан ҳисоб-китобларни вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда сафар харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширинг.

Чет эл хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак

Ходимни хизмат сафарига юбориш учун:

  • буйруқ чиқаринг, унда сафарнинг мақсади, жойи, муддати ва бошқа зарур маълумотларни кўрсатинг;
  • режа-топшириқни тасдиқланг. Қонунчиликда бу ҳужжатнинг шакли тасдиқланмаган, шунинг учун топшириқни эркин шаклда расмийлаштиришингиз мумкин.

Агар сафар ишбилармонлик музокаралари билан боғлиқ бўлса, режа-топшириқда ходимнинг корхона раҳбариятини музокараларнинг бориши ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини назарда тутинг.

Низомда хизмат сафари гувоҳномасини мажбурий тартибда бериш назарда тутилмаган. Лекин сиз корхонанинг ички ҳужжатида уни расмийлаштиришни назарда тутишингиз мумкин.

Эътибор беринг
Хизмат сафарига фақат меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимни юбора оласиз.

Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини сафарга юборадиган бўлсангиз, нима қилиш кераклиги ҳақида бу ерда ўқинг «Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафарни қандай расмийлаштириш керак».

Чет эл хизмат сафари муддатини қандай аниқлаш керак

Раҳбар ходимларнинг хизмат сафари муддатини сафарнинг мақсади ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.

Қабул қилувчи томоннинг таклифи бўйича хизмат сафарига юборилганда, хизмат сафари муддатини тадбир ўтказилиш вақти, шунингдек йўлга кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда белгиланг.

Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтиш кунлари Жўнаш ва келиш кунлари ҳисобланади. Уларни сафарга юборилган шахснинг паспортидаги республика чегара-назорат пунктларининг белгилари бўйича аниқланг.

Мисол
Хизмат сафарида бўлган амалдаги вақтни аниқлаш

Ходим Францияга хизмат сафарига жўнаб кетмоқда.

Хизмат сафарига юборилган ходимнинг паспортидаги белгига кўра, у давлат чегарасини 5 февралда, қайтишда эса 10 февралда кесиб ўтган.

Ходим 6 кун (5, 6, 7, 8, 9 ва 10 февраль) хизмат сафарида бўлган.

Хизмат сафарида бўлган вақт учун тўлов ҳақида бу ерда қаранг «Хизмат сафарида бўлган вақт учун иш ҳақини қандай тўлаш керак».

Ходимга қандай сафар харажатлари қопланади

Хизмат сафарига юборилган ходимга қуйидаги харажатларни қопланг:

  • суткалик;
  • турар жой...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro