Ходимдан моддий зарарни қандай ундириш мумкин

28.01.2025
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- ходимнинг моддий жавобгарлиги чегаралари;

- зарар миқдорини аниқлаш;

- зарарни ундириш тартиб-таомили;

- ходимдан зарарни ундиришни рад этиш;

- моддий зарарни ундириш ва интизомий жазо қўллаш.

Ходим қачон ва қандай миқдорда иш берувчи олдида моддий жавобгар бўлади

Ходим иш берувчига етказилган бевосита ҳақиқий зарарни тўлаши шарт, яъни бу:

  • иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан, учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулки, агар у унинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нинг реал камайиши ёки ёмонлашиши;
  • иш берувчи учун мол-мулкни сотиб олиш, тиклаш ёки ходим томонидан учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун ортиқча харажатлар ва тўловларни амалга ошириш зарурати.

Олинмаган даромадлар (бой берилган фойда) ходимдан ундирилмайди.

Умумий қоидага кўра, ходим иш берувчи олдида ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлади. Яъни, етказилган зарар миқдори қандай бўлишидан қатъи назар, ходимдан зарарни қоплаш ҳисобидан унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган суммани ундириш мумкин. Бу чекланган моддий жавобгарлик деб аталади.

Лекин айрим ҳолларда ходим иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ миқдорда қоплаши керак. Бу тўлиқ моддий жавобгарлик деб аталади ва қуйидаги ҳолларда юзага келади

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro