Меҳнат низосини судда кўришга қандай тайёрланади
Тавсияномада:
- Суд муҳокамасига қандай тайёрланади
- Суд мажлисида қандай иштирок этиш керак
- Суд ишни кўришда нимани текширади
- Меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг хусусиятлари нималардан иборат
Меҳнат муносабатлари ҳар доим ҳам силлиқ кечмайди ва ходимнинг, масалан, ишдан бўшатиш шартлари, иш ҳақи ҳисоблаш ёки интизомий жазо қўллашдан норози бўлиб қолиши эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолларда ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолатлар иш берувчида қўрқув уйғотмаслиги керак, лекин рискларни минималлаштириш ва бизнес манфаатларини ҳимоя қилиш учун, уларга олдиндан тайёргарлик кўриш жуда муҳимдир.
Суд муҳокамасига тайёргарлик
Меҳнат низосини судда кўришга тайёргарлик кўриш аниқ ҳаракатлар режасини тузишни ва барча зарур далилларни синчковлик билан йиғишни талаб қилади. Жумладан иш берувчи ушбу тартиб-таомил учун талаб қилинадиган барча ҳужжатларни тайёрлаши керак: ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари, тушунтиришлар, далолатномалар, буйруқлар, вакилнинг ишончномаси. Масалан, ходим ноқонуний қисқартириш учун судга мурожаат қилганда иш берувчи қуйидагиларни тақдим этиши шарт: